Одинабону Қулмуродова. “Қуш тили” тилсимлари

Маълумки, улуғ шоир Алишер Навоий болалик чоғларида Шайх Фаридиддин Аттор қаламига мансуб “Мантиқ ут-тайр” достонини ёд олган ва сўнгги нафасларигача шу дурдона асар ҳаяжони билан яшаган. Ҳазрат “Лисон ут-тайр” асарини шу достонга жавоб тариқасида битгани тасодифий эмас. Заҳириддин Муҳаммад Бобур давоми…

Камолиддин Беҳзод (1455-1535)

Мовароуннаҳр ва Хуросонда XV асрдаги Ренессанс (Уйғониш даври) вакилларидан бири, Навоийнинг шогирди, «Шарқ Рафаэли», улуғ мусаввир ва миниатюрасоз Камолиддин Беҳзоддир. Нафақат мусулмон Шарқи халқлари, балки бутун дунё халқлари санъати тарихида сезиларли из қолдирган, унинг тараққиётига ўзининг баракали ҳиссасини қўшган забардаст давоми…

Садриддин Айний. Эски мактаб: Қиссалар

Садриддин Айний. Эски мактаб: Қиссалар; Ўрта ёшдаги мактаб болалари учун/ Тўпловчи М. Ҳасанов/. — Тошкент, «Юлдузча» нашриёти, 1988. Қўлингиздаги китобга машҳур ёзувчи, ўзбек ва тожик тилларида кўплаб шеърлар, қиссалар ва романлар яратган Садриддин Айнийнинг турли даврларда ёзилган «Одина», «Эски мактаб» давоми…

Жан-Мари Леклезио. Эҳ, ўғри, ўғри, шу ҳам ҳаётми?! (ҳикоя)

Хўш, ҳаммаси нимадан бошланди? Билмайман, бунга анча бўлган, ҳаттоки, аниқ вақтини ҳам эслай олмайман. Мен Португалиянинг Эрисейра шаҳрида туғилганман. Лиссабондан унча узоқ бўлмаган денгиз бўйидаги бу маскан ўша пайтда балиқчиларнинг кичик бир қишлоғи эди. Отам сиёсатни деб бизларни тарк этгач, давоми…

Хайриддин Султонов. Тўқчилик ва йўқчилик (ҳикоя)

Раҳматулла хотиндан ёлчиган эди. Буни дўстлари ҳам, душманлари ҳам якдиллик билан эътироф этардилар. Чиндан ҳам, Нозимахон эрни эр қиладиган аёл эди. У асли марғилонлик, Кумушбиби юртидан; кулча юз, нозик қад, кўзлари доим кулибгина туради, қоп-қора, сунбул сочларини кестирмаганида албатта тақимини давоми…

Виржиния Вулф. Шоҳона боғ (ҳикоя)

Гул экилган узун уватдан юздан ортиқ гул поячалари – шундай ер юзасида – юрак ёки тугилган тилчадек барг елпиғичсимон бўй чўзиб очилиб ётар ва гулкосалар қуюқ ранг-дор доғлар билан қопланган алвон, мовий, сариқ баргларини кўз-кўз қиларди; косаси ту-бидаги алвон, мовий, давоми…

Наим Каримов. Қурбон Берегин қисмати

Наим Каримов. Қурбон Берегин қисмати. «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси, «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи. — Тошкент, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. Рисола ўзбек халқи маданиятининг тараққиёти йўлида хизмат қилган таниқли жамоат арбоби, қатағон даврининг қурбонларидан бири Курбон Берегин ҳаёти ва ижтимоий давоми…

Александр Солженицин. Нобель маърузаси

Бу минбарга ҳамма ёзувчилар чиқиши насиб қилавермайдиган, насиб қилганда ҳам фақат бир марта имкон бериладиган минбарга мен уч-тўртта тиркаб қуйилган зинапоядан чиқиб келганим йўқ. Юзлаб, балки минглаб чалаярим, ўткир қиррали, муз босган зинапояларни босиб, зулмат қаъридан ўлмай чиқиб келдим. Эҳтимол, давоми…

Эшқобил Шукур. Гунг ҳикояси (видео)

ГУНГ ҲИКОЯСИ Аваз сукунатнинг боласи эди, Сингилдай суярди мусичаларни. Тенгдошлари — одам болаларидан Итдан қўркқан каби безиб юрарди. Такаббур тенгдошлар гоҳо эрмакка Овлаб ўлдирарди мусичаларни. Сингиллар ўлигин кўрганда Аваз Овозсиз-овозсиз ҳайқирар эди. Безиб хўрликлардан, ҳақоратлардан Хилват гўшаларга кетарди Аваз. Овлоқда давоми…