Матлуба Юсуф Охун. Қўшнилар (ҳикоя)

– Жонга тегдинг сен бола, ҳозир бир нима қилиб қўяман. Йўқол кўзимдан, қаро ернинг тагига кириб кет! Комилжон ота бош чайқди. – Шу хотинга эс кирмади, кирмади-я! Ерсупа устида мош тозалаб ўтирган кампири пинак бузмай, қўл силтаб қўйди. – Ота давоми…

Отаули. Оқбулоқ

Замонавий ўзбек адабиётида халқ оғзаки ижоди хазинасига энг яқин шоирлар Ҳамид Олимжон билан Миртемир эканини барча билади. Биринчи шеъриятни баайни тоғ чўққисидан шариллаб-шарқираб оқиб тушаётган шаршара десак, иккинчи шеърият она ер бағридан сизиб чиқаётган сокин-сирли булоққа менгзайди. Булоқ бўлганда ҳам, давоми…

Абдулла Айизов. Менинг мухбир бўлганим (ҳажвия)

Энди ёзмайман, ҳа, ёз-май-ман! Кўнглимда, бир ҳафта бурун, ногоҳ қуйган жаладай тўсатдан ёзувчи бўлиш нияти туғилган эди. Ё, фалак, дедим-да ёзишга киришдим. Адабиётчилар тили билан айтганда, “ижодимнинг гуллаган палласи” келди, шекилли-да. Ҳа, ўша қилтириқ, шамол турса учириб юборадиган, калтакесак нусха давоми…

Азизуллоҳ Арал. Афғонистонда навоийшунослик: тарихига бир назар

Афғонистонда Алишер Навоий ижодий меросини ўрганиш узоқ тарихга эга эмас. Матбуотда улуғ шоир исми илк бор 1950-йилларда келтирила бошланди. Унга қадар Навоий асарларининг эски ёзувдаги нусхалари хонадонларда ва уй мактабларидагина ўқилган. Айрим шоирлар томонидан Навоий ғазалларига ёзилган мухаммаслар ёхуд бошқа давоми…

Ўғуз Атай. Оқ пальтоли одам (ҳикоя)

Таржимондан Ўғуз Атай нафақат турк адабиётининг, балки жаҳон адабиётининг таниқли ёзувчисидир. Ўзбек китобхони учун Атай ҳали очилмаган қўриқ, юрилмаган сўқмоқ кабидир. Бу эса янгиликка ошуфта, кашфиётларга тайёр китобхон учун айни муддаодир. Ўғуз Атайни илк марта ўзбек тилида ўқиётган китобхон учун давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Башорат (ҳикоя)

– Кечирасиз, мен адашиб қолганга ўхшайман, – харидор йўқлигидан зерикиб ўтирган, ёши қирқ-элликлар орасидаги сотувчидан сўрадим. – Бизнес-марказига бориш учун қайси томонга юришим керак? Сотувчи шартта жавоб қилди: – Мен, эътиборингиз учун, маълумот берувчи ташкилот ходими эмасман. – Шу оддий давоми…

Наим Каримов. Абдулла Қодирий ва Мақсуд Шайхзода

Мақсуд Шайхзоданинг адабий меросида ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти масалалари ва намояндаларига бағишланган мақолалар қанчалик кўп бўлмасин, уларда Абдулла Қодирий ижодига бағишланган бирорта мақолани ёки “Ўтган кунлар” романи ва унинг муаллифи тўғрисида айтилган икки оғиз сўзни топа олмайсиз. Ҳатто Абдулла давоми…

Ҳаёт Шодмон (1962-2025)

Ҳаёт Шодмон (Исматулло Ибодуллаев) 1962 йил 14 майда туғилган. 1979 йил Гулистон шаҳрида ўрта мактабни тамомлаган. 1983 йилда Гулистон қурилиш техникумини, 2009 йилда Олий адабиёт курсини тугатган. «Соғинчларга ишондим сени» (2000), «Давкар элим» (2002), «Жиян келди» (2004), «Ўлан тўшак» (2004), давоми…

Тоҳир Йўлдошев. Кампир, чол ва бошқалар (ҳикоя)

Кеч тушиб, кун бўйи атрофида ўйнай-ўйнай бир-бир уйқуга кетган набираларини уй-уйига олиб кириб кетаётган келинлари хайрли тун тилаб, эшикни ёпганларидан сўнг Мирсиддиқ чол яна ёлғиз қолди. Бурчакдаги қутидеккина телевизорга тикилганча хаёллари чувалашди. Бу телевизор нима берарди, нуқул совчилик ташвишлари, мол-дунё давоми…

Николай Ильин. Тугалланмаган саҳифа

Ёзувчилар уюшмаси биносининг йўлакларидаги кундалик салом-аликлар, мулоқотлар чоғида баъзан шундай суҳбатлар ҳам бўладики, уларда кутилмаганда қистириб ўтилган иборалар таъсирида кўнглингизда турли мазмунда фикрлар туғилади. Ўзингиз учун жуда муҳим, зарур бўлган ниманидир топгандай бўласиз. Бироқ ички кечинмаларингиз, ҳис-туйғуларингиз ҳақида ошкора гапиришга давоми…