Илҳом Аҳрор. Кенгликлар ҳикмати – гўзал тасаввур
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Икром Отамурод сийратига бир назар Ўсмир Шеър нуроний Ашъорнинг ўзи томон келаётганини кўриб, унинг салобати босдими бир томонга бурилиб кетмоқчи бўлди-ю, лекин бундай қилолмади. Улар тўқнашди. Бирининг юзида хижолат, иккинчисиникида эса мағрурликка йўғрилган меҳрибонлик давоми…