Нур Табаров. Тасодиф (ҳикоя)

Одамлар тасодифан учрашадилар, дўст­ла­ша­дилар ва тасодифан бир-бирларига бегона эканликларини тушуниб қоладилар. Тасодифан… Кечки пайт дарё бўйида тасодифан бир қизни учратиб қолдим, у оёқларини оқар сув ихтиёрига топшириб, китобхонликка берилган эди. Унинг нозик жисмига, китоб устига тушиб жамолини тўсиб қўйган сунбул давоми…

Буробия Ражабова. Мумтоз муаррих

Алишер Навоий темурийлар Уйғониш даврининг нафақат буюк шоири, давлат арбоби, балки тарих фанининг ривожига улкан ҳисса қўшган мумтоз муаррихи ҳамдир. Унинг тарихнавислик фаолиятини қуйидаги йўналишларда тасниф қилиб ўрганиш мумкин. Биринчидан, Навоий мумтоз муаррих сифатида “Тарихи мулуки Ажам”, “Тарихи анбиё ва давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Дурёғди (ҳикоя)

Фавқулодда фожиа юз бериши мумкинлиги ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаганди. Уч кундирки, югур-югур, чопа-чопдан тиним бўлмади. Ким шодиёнага атаб янги энгил-бош тиктирган, ким совға-салом излаган, яна кимлар қамишдан бел боғлаб, қўл-оёғи чаққон хизматчилар сафидан жой олган, десангиз. Дурёғди эса тўйбоши. давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Ажал ва армон (ҳикоя)

Ўз орзусидаги қизни учратганида сенатор Онесимо Санчеснинг қазоси яқинлашган – олти ою ўн бир кун умри қолган эди. Қизни  Росаль-дель-Виррей, яъни Қирол ноибининг равзаси, деб аталмиш кечалари  пинҳониӣ бозиргонларнинг шитобкор кемаларига хуфиёна бандаргоҳ бўлиб хизмат қиладиган, кундузлари уйқусираган денгиз соҳилидаги давоми…

Боқижон Тўхлиев. Яна бир номаълум шоиримиз

Ўзбек адабиёти қадимий ва бой тарихга эга. Шунга қарамай, кўҳна тарихнинг жумбоқлари ҳам оз эмас. Тарихнинг зарҳал саҳифаларида номлари сақланиб қолган кўпгина адибларимиз борки, айримларининг ижодий мероси ҳақида ҳали-ҳануз бирор маълумотга эга эмасмиз. Шу пайтгача номлари ҳатто бирор манбада қайд давоми…

Абдужалол Раҳимов. Тоғнинг емирилиши (ҳикоя)

Бу аёлнинг бардоши тоғдек, дейи­шарди. Ражаб каттойим – амакимнинг аёли ҳақида бу гап. Ёш бола эдим-да, одамларнинг гапларига сира тушунолмасдим. Ахир, катто­йим хонасидан чиқмайдиган, жуссаси бир бурда кампир. Бунинг устига, кўзи ожиз. Шу муштипар аёл қайда-ю, биз “Алифбе” китобида расмини давоми…

Нурбой Жабборов. «Мен шеър айтсам, бу ҳаёт яна шаън ҳаёт бўлгай…»

Шеърият шундай бир йўлдирки, йўловчи ҳар қадамда неча минг меҳнату заҳматга дуч келиши муқаррар. Шеърият шундай бир довондирки, ишқотигаминмайтуриббу довондан ошиб ўтмоқ маҳол. Бу йўлнинг озиғи дарду меҳнат, улови – ишқ. Ҳазрат Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида мана бундай давоми…

Маҳмуд Ражаб. Сомон мавсумида (ҳикоя)

Бекорчиликданмас, ишим кўплигидан қўлим ишга бормай, ёнбошлаб ётибман. Эринчоқлигим эмас, куюнчаклигим сабабли таш­виш­лар кўпа­йиб, оёқ-қўлим боғланган. Ишининг кўзини билмайди, дейишади мени. Нима қилай, мен қилмоқчи бўлган ишларнинг кўзи йўқ. …Даладаги шолини янчиб олганимизга бир ҳафта бўлди. Сомонига ҳали қўл текизмадик. давоми…

Ҳумоюн Акбаров. «Ота байит» афсонаси

“Менинг биринчи асосий “кутубхонам” аждодларимдан мерос бўлиб қолган қўшиқлар, афсона ва ривоятларга тўлиб-тошган, ўзим туғилиб ўсган Талас водийси бўлган. Шу ерда илк бор манас­чи­лар – “Манас” эпосини айтувчи оқинларнинг садоларини тинг­лаганман”, деб ёзган эди буюк ёзувчи Чингиз Айтматов “Бизни кашф давоми…

Доған Нади. Шунчаки гаплар (ҳажвия)

Аслида ўтган ишга саловат дей­дилар-у, лекин ўша ишни билиб қўйган яхши. Ҳукумат ноиблигига номзодлардан бири Қора денгиз бўйидаги вилоят аҳли билан учрашувга борибди. Учрашувда нутқ сўзлаётганда сайловчилардан бири луқма ташлаб, унинг гапини бўлибди: – Ноибликка номзодимиз саводли бўлишини истаймиз! Бошқа давоми…