Абдулла Қаҳҳор. Муҳаббат ва оила (1961)

Турли редакцияларга, айрим ёзувчиларга ёшлардан оила ва муҳаббатга доир жуда кўп хат келади. Бу хатлар ёшларимизнинг оила масаласига ниҳоятда жиддий, жамиятимизнинг ҳаёт негизларидан бири деб қараганини кўрсатади. Бу масаланинг диққат марказига ўтиб қолганлигига сабаб ёш оилаларнинг кўп бузилиши эмас, балки давоми…

Ғафур Ғулом. Ёзувчилик маҳоратини тинмай такомиллаштириб боринг (1954)

Ўртоқлар! Биз бугун бу ерга Бутуниттифоқ совет ёзувчиларининг иккинчи съезди арафасида йиғилиб турибмиз. Биринчи съезддан ҳозиргача ўтган йигирма йилдан мўлроқ бир муддат ичида мамлакатимиз, мамлакатимиз халқлари ўз бошларидан бир бутун тарих деса бўлатурган муҳим воқеаларни кечирдилар. Улуғ Ватан урушигача осойишта давоми…

Эркин Воҳидов. Қўшиқ умри пойидор (1980)

Қадим замонлардан шеърият билан мусиқа бир онанинг икки эгиз фарзанди каби ўхшаш ва яқин, бир зарварақнинг икки саҳифаси каби туташ ва бир бутун бўлиб келган. Ҳали китобат санъати дунёга келмаган замонларда, одамлар харсанг тошга шакллар чизиб юрган пайтларда халқнинг дарди, давоми…

Абдулла Орипов. Усмон Носир ҳақида сўз (1983)

Аёнки биз тенги авлод Усмон Носирни кўрган эмас. Лекин шоирнинг ижодий йўли, ҳаёти ва тақдири барчамизга яхши маълумдир. Унинг умри ғоят долғали ва шарафли тарихий даврга дуч келди. Мамлакатда социалистик ўзгаришлар батамом қарор топаётган йиллар, ўзига хос қийинчиликлар, энг муҳими, давоми…

Абдулла Қаҳҳор. «Муштум» тўғрисида (1961)

Ҳаётимиздаги ўтмиш сарқитлари ва турли-туман иллатларга қарши кураш, буларни илдизи билан қўпоришда сатиранинг роли беқиёс каттадир. Қиёмига етиб мўлжалига теккан сатирик сўз шу иллатга қарши курашда бир ёки бир неча очиқ суддан каттароқ рол ўйнаши, чуқурроқ таъсир кўрсатиши мумкин. Шу давоми…

Ғафур Ғулом. Озарбайжон халқининг буюк шоири (1953)

Гениал озарбайжон шоири, гуманист ва мутафаккир Низомий вафот этган кунга 750 йил тўлди. Буюк озарбайжон шоири Низомийнинг номи ўлмасдир, унинг ажойиб асарлари фақат озарбайжон халқигагина эмас, шу билан бирга Совет Иттифоқининг барча халқларига, бутун тинчликсевар прогрессив инсониятга яқиндир. Низомий XII давоми…

Эркин Воҳидов. Кўнгилдаги гаплар (1969)

«Шарқ юлдузи» журналининг анкетасига жавоб Аввало «Шарқ юлдузи» журналининг адабий жараён ҳақида кўнгилдаги гапларни сўраб адибларга мурожаат қилишининг ўзи айни кўнгилдаги гап. Шу савол баҳонасида кўп гапларни айтиш мумкин. Гаплашишга, баҳс қилишга, катта талаблар қўйишга арзигулик адабиётимиз бор. Мен адабий давоми…

Абдулла Орипов. Кўнгил калити (1980)

Асрлар давомида сайқал топган санъатимиз бор. Биз инсон фаолиятининг турли-туман соҳаларида Ер юзи халқларидан ибрату ўрнак олишимиз мумкиндир. Аммо, адабиёт ва мусиқа соҳасида шундай улуғвор ҳамда нафис меросимиз борки, бу салтанат бизнинг шуҳратимизни абадул-абад таъминлайди. Мана шу соҳада Шарқнинг қиёси давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Гап арузда эмас (1946)

Аруз вазнининг адабиётимизда қайтадан жонланиши кўпроқ Навоий юбилейига тайёрлик кўра бошлаган кунларимиздан бошланди. Жиндаккина табъи назми бўлиб, арузда ўзича машқ қилиб юрган бирмунча кишилар ҳам шу юбилей муносабати билан адабиётга яқинроқ келиб, матбуотда аруз вазнидаги бир-иккита шеър — назми билан давоми…

Ғафур Ғулом. Шоир айблайди (1949)

Фурқатнинг Ҳиндистондан ёзган хатлари Мен йирик шоиримиз Муҳаммад Зокиржон Фурқат тўғрисида баъзи нарсалар ёзиш ниятидаман. Тунов куни мўйсафид китобхон Мулла Мўминжондан Фурқат тўғрисида янги материаллар топиб беришини илтимос қилдим. У менга «Туркистон вилоятининг газети»нинг (маълумки, бу газета ўзбек тилидаги биринчи давоми…


Мақолалар мундарижаси