Ғафур Ғулом. Икки Машраб (1959)

Ўзбек классик адабиёти тарихида ўзига хос катта ўрин тутган, оташин ҳажвий шеърлари ва ўйноқй ғазаллари билан халқимиз қалбидан чуқур жой олган, номи бутун Ўрта Осиё ва ундан узоқларга машҳур бўлиб кетган ажойиб шоирларимиздан бири Бобораҳим Машрабдир. Бобораҳим Машраб ижоди аллақачонлардан давоми…

Эркин Воҳидов. Шеър қадри (1982)

Шеърни ҳеч ким бировдан ўрганиб ёзмайди, ҳеч ким бировга шеър ёзишни ўргатолмайди. Лекин шеърий иқтидори бор бўлган бошловчига маҳорат сирларини ўргатувчи устоз керак. «Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар» деган халқ мақолининг шеърий ҳунарга ҳам дахли бор. Матбуот саҳифаларида босилаётган давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ижодий фаоллик ва жасорат ҳақида (1962)

Ижодий фаолликни адабиётимизда ҳар бир ёзувчи ҳам, ҳар бир танқидчи ҳам бир хилда чуқур тушунади, деб бўлмайди. Ижодий фаоллик роман кетидан роман, поэма кетидан поэма, туркум-туркум шеърлар, ҳикоялар, пьесалар, мақолалар ёзишдангина иборат эмас. Ёзувчининг ижодий фаоллиги партиямизнинг адабиёт олдига қўйган давоми…

Ғафур Ғулом. Атоий эмас, Отойи (1959)

Газетамизнинг шу йил 14 январь сонида ўзбек классик шоири Отойининг филология фанлари кандидати Эргаш Рустамов томонидан нашрга тайёрланган асарлари тўғрисида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кутубхоначи Ҳ. Акобирова ва филология фанлари кандидати М. Мирзаевнинг «Отойи эмас, Атоий» деган бир мактублари босилиб чиқди. давоми…

Эркин Воҳидов. Юлдузлар қовушса… (1981)

(«Дружба Народов» журналининг давра столида сўзлаган нутқдан) Дунёдаги ҳеч бир мамлакатда бизлардагидек кўп китоб таржима қилинмайди ва ҳеч бир бошқа адабиётда бизнинг адабиётдагича бадиий таржима масаласига катта эътибор берилмайди. Бу масалада симпозиумлар чақирилади, том-том китоблар нашр этилади, газета ва журнал давоми…

Абдулла Орипов. Дантенинг безовта руҳи (1983)

Мен баъзи чет эл мамлакатларида аввал ҳам бир неча бор бўлганман. Лекин негадир сафар таассуротларимни қоғозга туширган эмас эдим. Навбатдаги Италия сафаримни эса ҳикоя қилгим келди. Бунинг сабаби, менинг Данте таржимони сифатида Италияга қизиқишимдандир, эҳтимол. Сафаримиздан мурод асосан Италиянинг Сицилия давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Таржимачилик ташвишлари (1962)

Адабиётчиларнинг бадиий таржима масалаларига бўлган қизиқишининг чеки йўқ (бунинг сабаблари равшан, деб ўйлайман). Матбуот саҳифаларида таржима масалаларига бағишланган диққатга сазовор ҳар бир чиқиш жонли мунозараларга сабаб бўлмоқда. Н. Чуковскийнинг ўтган йилнинг охирларида «Литературная газета»да чиққан «Унинчи санъат илоҳаси» деб аталган давоми…

Ғафур Ғулом. Бизнинг саломимиз (1958)

Тошкент Осиёнинг кўркли ўрнида Қадим тарихи бор, муаззам шаҳар. Ўз эрки, қудрати, жамоли билан Камолин оламга беролур хабар. Ўзбекистоннинг буюк пойтахти севикли Тошкент шу кеча-кундузда ер юзи халқларининг назари — диққатида турибди. Бу ердан тўрт қитъа: Осиё, Африка, Австралия, Европанинг давоми…

Эркин Воҳидов. Мукаммаллик (1981)

Инсон тафаккурининг бир ожизлиги бор. У оз вақт ичида юз берган улкан ҳадисотлар силсиласини дафъатан қабул қилолмайди. Тоғнинг улуғлигини тасаввур қилмоқ учун ундан узоқлашиш керак бўлганидек, буюк тарихий воқеаларнинг ҳайбатини ростмана ҳис этиш учун маълум вақт масофаси лозим бўлади. Ҳозиржавоблик давоми…

Абдулла Орипов. Унутилмас дақиқалар (1983)

Очиғи, мен устоз Ғафур Ғуломнинг шахсиятини у киши ҳақида хотира ёзгулик даражада яхши билмайман. Лекин кичик бир тафсилотни айтиб ўтмоқчиман, токи у дилимда қолиб кетмасин. 1965 йил баъзи ўртоқларнинг таклифи билан телевидение орқали бир шеъримни ўқидим. У “Юзма-юз” деб аталарди. давоми…


Мақолалар мундарижаси