Зиёвиддин Акрамов, Рисқитилла Нуринбоев. Орол муаммолари (1979)

Жуда узоқ ўтмиш. Қорақум саҳроси орқали Каспий денгизига сув қуйиб турган Амударё нима бўлдию ундан юз ўгириб, шимолга қараб оқа бошлади. У қум саҳроларию, текис тўқайларни босиб ўтди, қанчадан-қанча чуқурликларни сув билан тўлдириб, Хоразм ботиғига етиб борди. Бу ерни ҳам давоми…

Эркин Воҳидов. Гёте юрган йуллардан (1974)

Тошкент билан Берлин ўртасида тўрт минг километрга яқин масофа бор. Лекин дўстлик йироқни яқин қилади, деб бежиз айтилмаган. Ҳар йили «ГДР— Берлин» адреси билан тамғаланган минглаб той Пахталар Ўзбекистондан тўппа-тўғри Германия Демократик Республикасига йўл олади. ГДРнинг техникавий ашё-асбоблари эса бизнинг давоми…

Эркин Воҳидов. Бизнинг одатлар (1970)

Одатлар халқ табиатининг кўзгусидир. Ҳеч бир халқнинг ҳеч бир одати айрим одамларнинг истак-хоҳиши билан, шунчаки бир ўткинчи ҳаваси билан дунёга келган эмас. Одатлар аслида эзгу ниятларнинг ифодаси сифатида, инсонларнинг бир-бирига меҳр оқибати намойиши сифатида туғилади, улар аслида халқ донишмандлигининг бир давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Китоб шавқ билан ўқилиши керак (1968)

Икки кунда ўқиб ташлаш мумкин бўлган баъзи китобларимизни ўқувчи ҳафталаб ўқийди. Китоб столнинг чеккасида оғир юк бўлиб ётаверади. Ҳар сафар унга кўз тушганда узиб бўлмайдиган катта қарз ёдга тушгандай юрак орзиқади. Ўқишга фурсат бўлганда киши уни не машаққат билан қўлга давоми…

Эркин Воҳидов. Ҳаястон илҳоми (1968)

Кеча «Гулистон»нинг биринчи сонини варақлаб туриб Абдулла Ориповнинг «Арманистон» шеърига кўзим тушди. Бу шеърни Абдулланинг ўзидан бир неча бор эшитган бўлсам ҳам журнал саҳифасида яна бир марта ўқиб чиқдим. Бир вақтлар «Ўзбекистон маданияти» газетаси ях-ши ташаббус бошлаб «Бир шеър ҳақида» давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Уят (1966)

Уят фақат инсонга хос туйғудир. Ҳайвон уят пайдо қилолмагани учун инсонга яқинлашолмайди, лекин инсон уятини йўқотиб ҳайвонга яқинлашиб қолиши мумкин. Оёғи ёки тили билан гандираклаб юрган мастга, қўлга тушиб ёки қўлга тушишдан қўрқиб эс-ҳушини йўқотган ўғрига, ҳийла-найранги фош бўлиб безрайиб давоми…

Эркин Воҳидов. Янги авлод овози (1980)

Шеъриятимизга янги авлод кириб келди. Оҳиста, ийманиб, улуғлар қошида чўчинқираб эмас, шахдам, дадил, бамисоли тўйхонага келган ўспирин куёвнавкарлардек олатасир ва сурон билан кириб келди. Биз бу «босқин»ни кўпдан кутган эдик, интизорлик билан пойлаган эдик. Шундай кун келди. Куни кеча комсомол давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳиндистон хотираларидан (1966)

Мен бу ажойибот ва ғаройиботлар мамлакати бўлмиш Ҳиндистонга икки марта — 1955 йилнинг охирида ўзбек санъаткорлари делегациясига бошлиқ бўлиб, 1961 йилнинг бошида сайёҳ бўлиб бордим. 1955 йилнинг декабрь кунлари эди. Бизда дарахтлар булдуруқдай оппоқ: Афғонистонда қора совуқ, изғирин; уч ярим давоми…

Ғафур Ғулом. Буюк устоз (1966)

Бугун буюк шоир ва олим, донишманд ва халқнинг энг меҳрибон дўсти улуғ Алишер Навоийнинг туғилганига 525 йил тўлди. Мана шу мўътабар кунни дўстлар доирасида нишонлаш аллақачон ажойиб традицияга айланган. Мана шундай тарихий шароитда мен сизларни, мўътабар, дўстларим, совет халқининг яна давоми…

Эркин Воҳидов. Устоз билан видолашув (1981)

Улкан, эҳтиросли шоирнинг ёниқ юраги уришдан тўхтади. Куни кеча бизнинг орамизда бўлган, дилбар суҳбати билан, тунда ёзган янги шеъри билан дилларни яйратган, ўзининг борлиги, салобати билан давраларга файз бериб турган устоз бир лаҳзада тарихга айланди қолди. Ақл бовар қилмайди, кўнгил давоми…


Мақолалар мундарижаси