Абдулла Қаҳҳор. Замона ва адабиёт (1964)

Ўзбек шўро адабиёти эски классик адабиётимиздан, халқ­­нинг оғзаки ижодидан, рус ва жаҳон адабиётидан озиқ, янги ғоядан қувват олиб ўсди дейишади. Бу ҳақ гап, лекин, буюк Навоий айтмоқчи, қуёш оламга баробар нур сочса ҳам, саҳрода қомғоғу тикан, бўстонда гул битади. Адабиётимизни давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Талант (1956)

Биз бугун поэзиямизда кўпдан учирма бўлиб юриб, энди дадил қанот қоқаётган, баъзан йиқилиб тушса ҳам, лекин шеъриятнинг баланд чўққиларини кўзлаётган бирмунча ёшларимизни кўриб қувонгани йиғилдик. Ким билади, бу ерда кимлар ўтирипти экан! Ҳали чиқиб ўз асарларини ўқиб берадиган ёки кейинги давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Биринчи домлам (1952)

Мен биринчи сабоқни Гоголдан олган эдим. Бундан йигирма етти йил бурун Тошкентда болалигимдаги бир ҳаммактабимни учратдим. Бу вақтларда мен сатира журналига қатнашиб юрган, битта «жиддий» ҳикоя («Ёш қизлар ўгай ота қўлида») ёзган, «Қизил Ўзбекистон» газетасига яқиндагина ишга кирган эдим. Ҳаммактабимнинг давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ёшлар билан суҳбат (1955)

Бир ёш ёзувчи ёзган ҳикоясини менга ўқиб бериб, фикримни сўради. Мен ҳикояни маъқулламадим, камчиликларини кўрсатдим. Ёш ёзувчи ҳикоянинг камчиликларини кўрсатганимга хурсанд бўлди, лекин ҳозирча босиб бўлмайди деганимга хафа бўлди. «Сиз 20 ёшингизда, адабиётга энди қадам қўйган вақтингизда ёзган ҳикояларингиз бундан давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Илҳом ва маҳорат самараси (1965)

Яхши ёзувчиларимиздан Саид Аҳмаднинг «Уфқ» китоби тенгқурлари орасида ярқираб турибди. Бу китобни китобхон бошдан-оёқ шавқ билан, ҳеч қаерда туртинмасдан, диққати сусаймасдан, иштаҳаси бўғилмасдан ўқиб чиқади. Ўқишлик китоб ёзиш, унинг ҳар саҳифасини, ҳар сатрини китобхонга манзур қилиш, китобхонни қувонтириш, унинг кўнглини давоми…

Чингиз Айтматов: “Фақат бир марта ақл ва завқ билан яшаш керак” (1977)

Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди. Буюк ёзувчининг 80 ёшга тўлишига ярим давоми…

Одил Ёқубов. Ўлмас сиймо

Устод Ойбек ҳақида ўйлар Халқимизда ўлмас сиймо, деган яхши бир гап бор. Ҳалқ ўзининг энг катта мутафаккирлари, улкан олим ва санъаткорларини шундай деб атайди, бу билан халқ ўзининг чексиз меҳри, иззат-ҳурмати, буюк ифтихорини изҳор этади. Ана шундай ўлмас сиймолардан бири давоми…

Абдулла Матёқубов. Сўнгги кеча (1943)

Шахсга сиғиниш балоси инсоният тарихида абадий муҳрланиб қоладиган қора доғ бўлди. Қўрқув салтанати соғлом кишини ногирон, осойишта одамни безовта, булбулигўёни гунг қилган эди. 30-йилларнинг мудҳиш фожиалари “бахтли совет халқи”га узоқ йиллар мутлақо ошкор этилмади. Фақат мустақиллик замонига келиб, Ўзбекистон осмонидаги давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Пақир қўмондонлари (1963)

Ёз фаслида, бир туман марказидаги китобхона йигирматача ёзувчини ном-баном айтиб, учрашувга таклиф қилди. Учрашувдан кейин жамоа хўжаликларида адабий суҳбатлар ўтказдик, далаларни кездик. Бир жамоа хўжалиги даласида ғалати бир боғча-яслини кўриб қолдик. Бу «тарбия ўчоғи» каттакон тут дарахти остига жойлашган бўлиб, давоми…

Пиримқул Қодиров. Тоғай Муроднинг туғма истеъдоди (1985)

Қадимий бир байтда шундай дейилади:   Ҳиди йўқ гулга чаман ҳайф, Меҳри йўқ дилга бадан ҳайф.   Ҳар бир гулнинг ўзига хос ҳиди ва ҳар бир дилнинг такрорланмас меҳри, айниқса, адабиёт учун қадрлидир. Чунки адабиёт – сараланган бадиийлик чаманидир. Инсон давоми…


Мақолалар мундарижаси