Шуҳрат. Оташнафас шоира (1971)
Жаҳон адабиёти тарихи атоқли шоираларга жуда ҳам бой эмас. Шу жиҳатдан мақтанса арзийдиган шоираси бор халқ адабиёти омадлидир. Леся Украинка украин классик поэзиясининг муносиб намояндаларидан бири. Ҳатто уни Иван Франко: “Ўз давридаги украин адабиётининг бирдан-бир эркак шоирасидир… Шевченкодан кейин ҳеч давоми…