Сико Кагами (1665-1731)
* * * О заранг япроқлари! Қанотларин куйдирасиз Учар қушларнинг. * * * Ҳавасим келади нақадар сенга! Яшнагайсан нақадар баркамол, гўзал Ва ерга тўкилгайсан, заранг япроғи! Русчадан Турсун Али таржималари
* * * О заранг япроқлари! Қанотларин куйдирасиз Учар қушларнинг. * * * Ҳавасим келади нақадар сенга! Яшнагайсан нақадар баркамол, гўзал Ва ерга тўкилгайсан, заранг япроғи! Русчадан Турсун Али таржималари
* * * Ой чарақлар куз осмонида. О, кошкийди қайтиб туғилсам Тоғдаги қайин бўлиб! * * * Жимгина ўтиришар Меҳмонлар ҳам, мезбон ҳам Оппоқ хризантема олдида. Хуршид Даврон таржимаси
* * * Қайиқнинг бир четида варақлари Тош билан бостирилган китоб – Баҳор шамоллари эсар… * * * Борарканман булутлар аро, Тўсатдан тоғ сўқмоғи узра Гуллаб турган олчани кўрдим! Хуршид Даврон таржимаси
* * * Хожамнинг хос хонасида Тунадим бир тунни. Барибир жунжикдим. Рус тилидан Абду Наби таржимаси
* * * Ловуллар ўчоқ Суқилар дарича ёриқларидан Изиллаган куз. Рус тилидан Абду Наби таржимаси
* * * Жавзо ёмғири қуяр Ва шамол олуча баргида Яшнай бошлайди. Рус тилидан Абду Наби таржимаси
*** Гуллаётган ўтлоқлар аро Ўт – ўланли сўқмоқдан юриб Келдим олис буғдойзорга Ва дедим ўзимга ўзим ” Жим – житлик ! ” Ўрдак ғақиллади менга жавобан… *** Ярим кеча Қуюқлашган туманлар аро Сизар ёғдулар – Ва сирғалган ой шуъласида Гъира давоми…
Бир кун Кўйлагин ечаркан, нозланди: “Қара, қаддимга боқ, қандай гўзал-а!” Тонгда, кетар чоғи, эслатиб қўйди: “Ёлғизликда ой ҳам, унутма, Йигирма кунга бормай, қарийди!” Душманим Узоқ-узоқларга кетди, душманим, Чирмаб ташлаб мени дарахтга. Суюклимни отга ўнгариб, Етти тойни олдига солиб Чала кетди давоми…
* * * Ёстиқ узра сочимнинг Толалари паришон О, уларни эркалаб Текислаш-ла банд ёрим Қўйнимдан чиқиб шу он! * * * Айтдим ҳаётга видо… Бу дунёдан ўзим-ла Олиб кетмоқ бўлган ёр Кўрмоқ истайман жуда, Васлин насиб эт, худо! давоми…