Нагацука Такаси (1879-1915)

Нагацука Такаси (長塚節; 3 апрель 1879, Ибараки — 8 февраль 1915, Фукуока) — япон шоири, адабиётшунос, Масаока Сикининг шогирди.

***

Дала ортидаги зовурда
Бошларини чиқариб сувдан
Бақалар куйлайди .
Сийрак ўрмонда эса
Калиналар гуллабди оппоқ .

***

Уй олдидаги боғда
Салқин туманлар
Тонги ғира – ширада
” Бадян ” шохларидан тўкилган
Хазонларни супураман жим .

***

Ловия палаклари
Йиғиштириб олинган.
Кузги даладаги
Тўрсайган кулранг тиканлар аро
Чигирткалар чириллар ғамгин…

***

О ,Камелия гули ,
Музлаб совқотдинг ,
Совуқ шамолда
Сенга хеч ким ачиниб боқмас .
Ўхшаш бизнинг тақдирларимиз…

***

Бугун тунда жарангдор
Овоз билан куйлар чирилдоқ .
Қаэрдадир , шу яқин атрофда –
Балки , мисол учун , ошхонада , ёки
Сабзовот солинган тўрвада куйлар…

Холдор Вулқон таржимаси.