Сигэдзи Цубои

Сигэдзи Цубои — япон шоири. 1898 йили туғилган.

ҚЎШИҚ

Қаёққа боқмагин — ҳаммаёқ девор,
Қаёққа боқмагин — милтиқ ўқталган.
Ўртада бир мудҳиш сукут ҳукмдор,
Ўртада бир қулоч масофа қолган.
Яқинлаб… яқинлаб келмоқда ана,
Ана у ўқ узди…
Ва лекин қўшиқ
Янада жаранглаб,
Қирлардан ошиб,
Кўкларда каптардек учмоқда яна.

Ҳаттоки, қўшиққа ўқ узар улар!
Ҳаттоки, қўшиққа ўқ узар улар!

Шуҳрат таржимаси