Накамура Кусатао (1901-1983)

Накамура Сэйитиро (中村清一郎) (24 июль 1901 – 5 август 1983) – япон шоири. Адабий тахаллуси – Накамура Кусатао (草田男).

* * *

Қиш денгизи!
Чағалайлар сузар бағрида
Тўкилган хризантема япроқларидек.

* * *

Қабр тоши экан,
Мен бўлсам, йўлкўрсаткич деб ўйлабман.
Қиш йўлидан бораман ёлғиз.

Хуршид Даврон таржимаси