Минамото Санетомо (1192-1219)

Минамото-но Санэтомо (源実朝, 17 сентябрь 1192 — 13 февраль 1219 года) — япон шоири. Минамото-но Ёритомонинг иккинчи ўғли.

* * *

Эрта тонгда қарасам,
Тоғ бошин чалган туман.
Баҳордан берар дарак
Ястанган кенгликлару
Булутсиз, тиниқ осмон.

* * *

Бу ўткинчи дунё
Ул кўзгуда акс этган
Саробнинг жилвасидир.
Бор, бироқ, бор дея айтолмайсан,
Йўқ, бироқ, йўқ дея айтолмайсан.

* * *

О, бечора юрагим,
Не келар қўлимиздан?
Тоғ гуллари ҳам, афсус,
Қовжираб, сўлиб қолган.
Увиллай бошлар бўрон.

* * *

Қор қоплади осмонни,
Йўлга ярамай қолди,
Ёввойи ғозлар буткул.
Учиб кетишар яна…қанотида кўтариб
Эрта кўклам ёмғирин.

Русчадан Жаббор Эшонқул таржимаси