Кисиро Танака

ТЕПАЛИК

Ниносима — ям-яшил орол,
Ҳу, тепалик. Унга назар сол,
Унга дафн этилган қизим…
Унинг исми беному нишон
Ўчиб кетган минглар қатори…
Оҳ, аламдан ўртанади жон…
Хиросима — шум атом шаҳри!

ҚУЁШ БОТИШИ

Эшитолмам айтган сўзингни,
Кўролмайман сенинг ўзингни…
Мактабингнинг вайронасида
Ёнар ботган қуёшнинг нури…

Хиросима — шум атом шаҳри!

Шуҳрат таржималари