Идзуми Скибу (X аср)

* * *

Ёстиқ узра сочимнинг
Толалари паришон ­
О, уларни эркалаб
Текислаш-ла банд ёрим
Қўйнимдан чиқиб шу он!

* * *

Айтдим ҳаётга видо…
Бу дунёдан ўзим-ла
Олиб кетмоқ бўлган ёр ­
Кўрмоқ истайман жуда,
Васлин насиб эт, худо!

Рус тилидан Файзи Шоҳисмоил таржимаси.