Азиз Несин (1915-1995)

Азиз Несин (тахаллуси; асл исми Маҳмуд Нусрат — Mehmet Nusret Nesin) (1915, Истанбул — 1995, Измир; Истанбулда дафн этилган) — турк ҳажвий ёзувчиси, драматург, Нафис санъат академияси (Истанбулда ўқиган (ҳарбий маълумотга ҳам эга). «Марко пошо» (1946) тараққийпарвар ҳажвий газетаси ва давоми…

Сунай Акин (1962)

Таниқли турк шоири Сунай Акин (Şükrü Sunay Akın) 1962 йил 12 июлда Трабзон вилоятининг Мачка шаҳрида туғилган. Истанбул университетининг Физика факультетини тамомлаган. Мармара университетининг Нафис санъат бўлимида дарс берган. Айни пайтда Туркия давлат телевидениесида фаолият олиб бормоқда. 2005 йил Истанбулда давоми…

Жўшқин Қорабулут (1956)

Таниқли турк шоири Жўшқин Қорабулут (Coşkun Karabulut) 1956 йил Карс вилоятининг Сариқамиш шаҳрида туғилган. Хожитепа университетининг социология факультетида таҳсил олган. Бугунги кунда Фатиҳия Санъат марказининг ижрочи директори. “Самолар қадар”, “Не бор бизники бўлган?”, “Ташлаб кет мени”, “Чизги”, “Сўзлар ҳам ўлажак” давоми…

Меҳмет Нури Пармаксиз (1974)

Меҳмет Нури Пармаксиз (Mehmet Nuri Parmaksız) 1974 йил Истанбулда туғилган. Ғозий университетининг турк филологияси факультетини тамомлаган. “Сел томчилари” халқаро адабий лойиҳаси раҳбари. “Жоҳит Ситқи Таранжи ва унинг мактублари”, “Муғон шеър оқшомлари”, “Кўнгилдан ташқарида”, “Капалак умри” каби бир қанча шеърий ва давоми…

Сабоҳаддин Али (1907-1948)

Ёзувчи ва шоир Сабоҳаддин Али (Sabahattin Ali) 1907 йил 25 февралда Болгариянинг Карджали шаҳрида туғилган. Бошланғич таълимини Ускударда олгандан сўнг Чаноққалъада ўрта мактабни тамомлаган. Олий таълимини Баликесир муаллимлар мактабида олган. Сабоҳаддин 1928 йилда Таълим вазирлигининг стипендияси билан Германияга боради. 1930 давоми…

Мустафо Сайид Сутувен (1908-1969)

Мустафо Сайид Сутувен (Mustafa Seyit Sutüven) – турк шоири. Шеърлари “Юксалиш”, “Сарвати фунун”, “Едилтепа”, “Янги инсон”, “Янги овоз”, “Борлиқ”, “Юрт ва дунё”, “Турк тили” журналларида чоп этилган. САНЪАТ Қаламим – мўйқалам, учи игнадек инжа, Оқ қалбим – сиёҳдон, сиёҳи – давоми…

Аҳмад Муҳиб Диранас (1909-1980)

Аҳмад Муҳиб Диранас (Ahmet Muhip Dıranas) – турк шоири ва ёзувчиси. 1909 йили Синопда туғилган. Анқара эркаклар лицейида Аҳмад Ҳамди Танпинардан таълим олган. “Асарлар” (1994), “Соялар” (1995), “Шеърлар” (2006) китоблари яоп этилган. СЕРЕНАДА Яшил деразадан бир гул от менга, Нур-зиёга давоми…

Ўрхон Шоиқ Кўкёй (1902-1994)

Ўрхон Шоиқ Кўкёй (Orhan Şaik Gökyay) – турк адабиёт адабиёт тарихи ва тил олми, шоир, маърифатпарвар. “Бу Ватан кимники” шеъри машҳурдир. Унинг Дада Қўрқут ҳикоялари ҳақидаги илмий ишлари адабиётшунослар орасида қадрлидир. ҚОРИШИҚ Ерлардан кўкларга тортардим тўрлар Шу оққан юлдузлар манимдир, давоми…

Аҳмад Ҳамди Танпинар (1901-1962)

Аҳмад Ҳамди Танпинар (Ahmet Hamdi Tanpınar) – турк шоири, романнавис, адабиётшунос, сиёсатчи ва академик. Туркияда Жумҳурият авлодининг ил маърифатпарварларидан бўлган Аҳмад Ҳамди Танпинар “Бурсада замон шеъри билан ўқувчиларга танилган. Унинг “Йигирма беш йилднинг мисралари” номли китоби 5 жилдда нашр этилган. давоми…

Аҳмад Қудсий Тажар (1901-1984)

Аҳмад Қудсий Тажар (Ahmet Kudsi Tecer) – турк маърифатпарвари, шоир, драматург, сиёсатчи. Қорачаўғлон ва Юнус Эмро ҳақида тадқиқотлар қилган. Машҳур халқ шоири Ошиқ Вейсални Туркияга танитган. ҚАЙДАСАН Кечалари бир сас бузар уйқуни, Дилни ҳаяжонга кўмар: – Қайдасан? Ахтараман йиллар бўйи давоми…


Мақолалар мундарижаси