Сунай Акин (1962)

Таниқли турк шоири Сунай Акин (Şükrü Sunay Akın) 1962 йил 12 июлда Трабзон вилоятининг Мачка шаҳрида туғилган. Истанбул университетининг Физика факультетини тамомлаган. Мармара университетининг Нафис санъат бўлимида дарс берган. Айни пайтда Туркия давлат телевидениесида фаолият олиб бормоқда. 2005 йил Истанбулда давоми…

Жўшқин Қорабулут (1956)

Таниқли турк шоири Жўшқин Қорабулут (Coşkun Karabulut) 1956 йил Карс вилоятининг Сариқамиш шаҳрида туғилган. Хожитепа университетининг социология факультетида таҳсил олган. Бугунги кунда Фатиҳия Санъат марказининг ижрочи директори. “Самолар қадар”, “Не бор бизники бўлган?”, “Ташлаб кет мени”, “Чизги”, “Сўзлар ҳам ўлажак” давоми…

Меҳмет Нури Пармаксиз (1974)

Меҳмет Нури Пармаксиз (Mehmet Nuri Parmaksız) 1974 йил Истанбулда туғилган. Ғозий университетининг турк филологияси факультетини тамомлаган. “Сел томчилари” халқаро адабий лойиҳаси раҳбари. “Жоҳит Ситқи Таранжи ва унинг мактублари”, “Муғон шеър оқшомлари”, “Кўнгилдан ташқарида”, “Капалак умри” каби бир қанча шеърий ва давоми…

Турғут Уяр (1927-1985)

Турғут Уяр (Turgut Uyar) 1927 йилнинг 4 августида Анқарада туғилди. Унинг илк шеърлари 1947 йилда Енигун адабий журналида нашр қилинган эди. Илк китоби 1949 йилда “Арзи ҳол” номи билан нашр қилинди. Шоир ҳаётлигида нашр қилинган китоблари қуйидагилардир: “Туркиям” (1952), “Дунёнинг давоми…

Шукри Сунай Оқин (1962)

Шукри Сунай Оқин (Şükrü Sunay Akın) 1962 йилнинг 12 сентябрида Трабзўн вилоятига қарашли Мачка туманида туғилди. Ўрта ва олий таълимни Истанбулда тамомлади. Унинг илк шеър китоби “Макилар” номи билан 1989 йилда нашр қилинган. 1990 йилда чоп қилинган “Эски азоблар, Фожиа давоми…

Абдурраҳим Каракоч (1932-2012)

Атоқли турк шоирларидан бири Абдурраҳим Каракоч (Abdurrahim Karakoç) 1932 йилнинг апрелида Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятига қарашли Элбистон туманида туғилди. Муаллиф илк шеърларини икки китоб ҳолида нашрга тайёрлайди бироқ шеърлари ўзига ёқмай китобини ёқиб юборади. Кейинроқ ёзган шеърларини тўплаб “Ҳасанга мактублар” номи давоми…

Нозим Ҳикмат (1901-1963)

Нозим Ҳикмат (Nâzım Hikmet Ran) Туркиянинг Селаник воҳасида туғилган. Бошланғич таълимни Гўзтепа Тошмактаби, Галатасарой лицейи ва Нишонтоши Намуна мактабларида олган. Баҳрия мактабида беш йил ўқигач, соғлиғи ёмонлашгани туфайли кетишга мажбур бўлган. Маълум муддат Батумда қолгандан сўнг Россияга ўтиб, Москва Шарқ давоми…

Жамол Сурайё (1931-1990)

Шоир ва ёзувчи Жамол Сурайё (Cemal Süreya) 1931 йилда Эрзинжонда туғилган. 1990 йилда Истанбулда вафот этган. Расмий ҳужжатлардаги исм-шарифи Жалолиддин Сабар, бироқ асарларида бу исм-шарифини ишлатмаган. Ҳайдар пошо лицейи (1950), Анқара университети Молия факультетини битирган (1954). Молия Вазирлигида назоратчи бўлиб давоми…