Камолиддин Каму (1901-1948)

Камолиддин Каму (Kemalettin Kâmi Kamu) (1901 йили Байбуртда туғилган, 1948 йили Анқарада вафот этган) — «Ғурбат шоири» дея танилган турк шоири ва сиёсатчиси.
Шеърлари мактаб дарсликларига киритилган.

БИР ЙЎЛОВЧИГА

(Хазон йўлчисига)

Сочинг яна паришон,
Бағринг алам-ла вайрон,
Қайга йўл олдинг ҳайрон,
Яна бир ғурбатгами?

Мен ҳам бир қуруқ япроқ
Каби сен биланман, боқ,
Зулфингга боғланароқ
Келдим ишққа… дардгами?

ўзларинг тўла малол,
Юзларинг инжа ҳилол,
Ҳамдард эт, ёнингга ол,
Дема, хазон… барггами?..

КУЗ

Қуриди энди ўтлар,
Битмаяпти янгиси,
Кўллаб қолган сувларда
Хазон – япроқ жасади…

Қайтди яйловдагилар,
Эриди боғда ғуруб.
Воҳалар яна кенгиш,
Қоялар яна қаттиқ…

Бошим қўлларим аро
Оғир бўлакча ҳузун,
Тушмоқда кўзларимга
Доналари нам кузнинг…

Турк тилидан Йўлдош Эшбек таржимаси