Тадеуш Ружевич (1921-2014)

Тадеуш Ружевич (Tadeusz Różewicz) – атоқли поляк шоири ва драматурги. 1921 йилда Польшанинг Радомско шаҳрида туғилган. Краков шаҳридаги Ягеллон университетида санъат тарихи йўналишида таълим олган. Ижодкорнинг “Хавотирлик”, “Кумуш бошоқ”, “Шакллар”, “Табассумлар” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. 2014 йилда вафот этган. давоми…

Юлиан Тувим (1894-1953)

Юлиан Тувим (Julian Tuwim; 13 сентябрь 1894, Лодзь, Польша — 27 декабря 1953, Закопане, Польша) — машҳур поляк шоири ва ёзувчи. Варшава университетида ҳуқуқ ва фалсафадан сабоқ олган. “Ўтинч” номли дастлабки шеъри 1913 йилда эълон қилинган. 1915 йилдан рус шеъриятидан давоми…

Аванг Абдуллоҳ (1953)

Аванг Абдуллоҳ (Awang Abdullah) – малайзиялик шоир. У 1953 йилда туғилган. Малай тилида ижод қилади. Шу пайтгача 30 дан ортиқ шеърий китоби (ҳар бири 3-4 мартадан) малай ва инглиз тилларида нашр этилган. ОНАМ АЙТАР ЭДИ — I Бу — тулпор. давоми…

Иржи Волькер (1900-1924)

Иржи Волькер (Jiří Wolker; 29 март 1900, Просниц (ҳозирги Простеёв, Чехия) — 3 января 1924, Просниц) — чех шоири. БИР ЗАРБ БИЛАН ЙИҚИЛМАЙДИ БУ ЭМАН Кўздан беркитди бу қари эман, дўстлар, кўкдаги гўзалликлару тонгларни манфур шохлари билан: кўм-кўк боғимиз бўлди давоми…

Мигель Эрнандес (1910-1942)

Мигель Эрнандес (Miguel Hernández Gilabert; 30 октябрь 1910, Ориуэла, Аликанте — 28 март 1942, Аликанте) — испан шоири ва драматурги. ТУРМАЛАР I Кесилган одамларнинг йўлларин ютиб-ютиб, Турмалар судраладир; зулматдир, заҳдир очун; Турмалар элни қувар, човутин солиб, тутиб, Қонин сўриб, еб-ютмоқ давоми…

Анна Бронте (1820-1849)

Анна Бронте (Anne Brontë) опа-сингил шоираларнинг энг кенжаси ҳисобланади. Унинг “Агнес Грэй” (1847) ҳамда ўлимидан атига бир йилгина аввал нашр этилган “Уайлдфел уйидаги ижарачилар” (1848) номли романлари Англия адабиётида энг дурдона асарлар қаторида эътироф этилади. Анна Бронте бетакрор шоира сифатида давоми…

Эмили Бронте (1820-1848)

Эмили Бронте (Emily Jane Brontë) ўзининг “Баландликлар” романи билан инглиз адабиётида ўзига хос ўрин тутади. Шунингдек, шоиранинг “Меники эмасдир имонсиз юрак”, “Эътиқод”, “Маҳбус”, “Кўҳна матонат”, “Хотиралар қўшиғи”, “Сўзла, севгилим” ва бошқа кўплаб шеърлари то ҳозирги давргача миллионлаб шеърият ихлосмандлари томонидан давоми…

Шарлотта Бронте (1816-1855)

Шарлотта Бронте (Charlotte Brontë) атоқли инглиз ёзувчиси ҳамда шоираси, ўсмирлик чоғиданоқ адабиётга дадил қадамлар билан кириб келиб, инглиз адабиётида яратган дурдона романлари туфайли довруқ қозонган машҳур опа-сингил Бронтеларнинг энг тўнғичидир. Ш.Бронтенинг Куррер Белл тахаллуси остида яратган “Жейн Эйр” номли романи давоми…

Невзат Устун (1924-1979)

Таниқли турк шоири Невзат Устун (Nevzat Üstün) 1924 йилда Истамбулда туғилган. 1946— 48 йилларда Сорбоннада ўкиган. «Хаёт» (1946), «Яшаётган давримизга доир шеърлар» (1951), «Миттилар бозори» (1955), «Йўколганлар эшиш» (1960), «Куёш ўлкаси» (1964), «Ҳой сен америкалик» (1967), «Кўприк боши» (1968) ва давоми…

Ойдин Хатиб ўғли (1940-2010)

Шоир ва ёзувчи Ойдин Хатиб ўғли (Aydın Hatipoğlu) 1940 йили Шонлиурфада туғилган. Истанбул университети адабиёт факултетини ярмида ташлаб, транспорт компаниясида, реклама фирмасида ишлаган. “Чўмич келин” (1966), “Оғироёқ” (1968), “Пала-партиш” (1973), “Лайли ва Мажнун” (2001), “Ёлғиз чиннугул кўчаси” (2003) шеър китоблари, давоми…