Тадеуш Сливяк (1928-1994)

Тадеуш Сливяк (Tadeusz Śliwiak) – поляк шоири. Львовда туғилган. Илк китоби — Копернике ҳақида поэма (1953). * * * Мен харид қилдим балиқ дўконидан кўзлари мўлтираган зоғорабалиқни. – Қаранг, ажойиб, – деди кийимидан балиқ ҳиди анқиган сотувчи. – Ўлдирайми? – давоми…

Мечислава Бучкувна (1924-2015)

Мечислава Бучкувна (Mieczysława Buczkówna) – поляк шоираси, таржимон. * * * Сенсиз Қуёш ботар эрта Ҳар бир шуъласи Сени излар ҳар ёқдан Бошлаб борар мени Яна ва яна табассумдан олисга Шундай кутаман мактуб Ва қўлларингни кечагидай хаёлга берилишини Ва чарақлаши давоми…

Юзеф Озга-Михальский (1919-2002)

Юзеф Озга-Михальский (Józef Ozga Michalski) – поляк шоири, ёзувчи, жамоат ва давлат арбоби. САДО БЕРИБ УРИЛАР Садо бериб урилар – ойнага шамол, ярим кечага ой, қанотга ҳаво, оёқлар тошга. Садо бериб урилар – соҳилга наҳрлар, никоҳ узуги вафога. Ва энг оғири давоми…

Станислав Добровольский (1907-1985)

Станислав Добровольский (Stanisław Ryszard Dobrowolski; 14 март 1907, Варшава — 27 ноября 1985, Варшава) — поляк шоири, ёзувчи, маданият ва жамоат арбоби. ПОЕЗДДА Вагон деразасидан борлиққа бошимни чиқариб – тойчоқларга, иморатларга, сигирларга, даладаги сулиларга, ҳаётга – бола каби қўлимни узатаман. давоми…

Юлиан Пшибось (1901-1970)

Юлиан Пшибось (Julian Przyboś; 5 март 1901, Гвозьница-Дольна, Австро-Венгрия — 6 октябрь 1970, Варшава) — поляк шоири, эссешунос, таржимон ва публицист. Дипломат. ҚИШЛОҚҚА ҚАЙТИШ Варшава кўчалари қўйиб юборди мени, Ўзининг эзгу ва алдамчи ниятлари-ла, Энди мен яхшиси дарахт бўлғувси ниҳол ўтқазаман! давоми…

Халина Посвятовская (1935-1967)

Халина Посвятовская (Halina Poświatowska) (9 май 1935, Ченстохова, Польша — 11 ноябрь 1967, Варшава, Польша) — поляк шоираси. Юрак хасталиги туфайли ҳаётининг кўп қисмини шифохона ва санаторияларда ўтказган. Шундай бўлса ҳам, шоира қатъият билан ўқиди, мустақил тайёрланиб, университетга имтиҳон топширди.1958 давоми…

Леопольд Стафф (1878-1957)

Леопольд Стафф (Leopold Staff; 14 ноябрь 1878, Львов — 31 май 1957, Скаржиско-Каменна) — поляк шоири, драматург ва таржимон. ҲАЁТ О, тиниқ замин тонги! Келар, йитар булутлар… Наҳот улар шод дилни Енгмоққа қурби етар. Агар қурби етса, боқ – Қушларни давоми…

Юлиан Тувим (1894-1953)

Юлиан Тувим (Julian Tuwim; 13 сентябрь 1894, Лодзь, Польша — 27 декабря 1953, Закопане, Польша) — машҳур поляк шоири ва ёзувчи. Варшава университетида ҳуқуқ ва фалсафадан сабоқ олган. “Ўтинч” номли дастлабки шеъри 1913 йилда эълон қилинган. 1915 йилдан рус шеъриятидан давоми…