Аҳмад Ҳижозий (1935)

Аҳмад Абдулмуътий Ҳижозий (أحمد عبد المعطي حجازي‎) (1935, Ал-Мануфия, Миср) – миср шоири. Франциянинг Сарбонна университети социология бўлимини тамомлаган (1979). Илк шеърий китоби “Юраксизлар шаҳри” номи билан 1959 йили чоп этилган. СЎЗ РИЦАРЛАРИ Жўмард шоирларга Сотмадим мен сўзни олтинга, дурга, давоми…

Агиналду Фонсека (1922-2014)

Агиналду Бриту Фонсека (Aguinaldo Brito Fonseca; 20 сентябрь 1922, Минделу, Сан Висенте ороли — 24 январь 2014) — Кабо-Верде шоири. Португал тилида ижод қилган. 1945 йили мамлакатидаги иқтисодий қийинчиликлар сабаб Лиссабонга кўчиб келган. Илк шеърлари ХХ асрнинг 40-йилларида чоп этилган. давоми…

Мулланафас (1810-1862)

XIX асрда яшаб ўтган туркман шоирлари орасида энг машҳурларидан бири, туркман мумтоз адабиётида “ишқ мулкининг султони” деб ном олган ажойиб шоир Мулланафас Қодирберди ўғли (Mollanepes) ижодида Шарқ шеърияти анъаналарига хос панд-насиҳатлар, халқона қадриятлар, муҳаббат, ватанпарварлик ва бошқа олий инсоний фазилатлар давоми…

Кабир (1440-1518)

Илдизи жуда қадим замонларга бориб тақалган бҳактий ҳаракатининг XV асрдаги йирик намояндаларидан бири Кабирдасдир. Кабирнинг ҳаёти тинч кечмаган. Ҳукмдор синф вакиллари ва ичқора шахслар уни тинмай таъқиб ва тазйиқ остига олар эдилар. Бу табиий эди, албатта. Мамлакатда зулм ва адоват давоми…

Турмағамбет Изтилеули (1882-1939)

Турмағамбет Изтилеули (Тұрмағамбет Ізтілеуұлы) Қозоғистоннинг Қизил Ўрда вилоятида 1882 йили таваллуд топган. Маҳаллий оқинлар сабоғини олиб, савод чиқарган. Бухородаги «Кўкалдош» мадрасасида форс, араб, туркий тилларни пухта ўрганган. «Шоҳнома»нинг маълум қисмини қозоқчага таржима қилган. 1939 йилда қатағонга учраган. Сирдарё бўйидаги Қизилўрда давоми…

Юлюс Янонис (1896-1917)

Литва адабиёти тарихида ўзига хос из қолдирган шоирлардан Юлюс Янонис (Julius Janonis) жуда қисқа – 1896 йилдан 1917 йилгача, – атиги йигирма бир йил умр кўрган эди. Машаккатли, юпун, нотинч кечган шу умрининг етти йилини у шеър ёзишга бағишлади. Шоирнинг давоми…

Йоханнес Барбарус (1890-1946)

Йоханнес Барбарус (эст. Johannes Barbarus; асл исми Йоханнес Варес, эст. Johannes Vares) — эстон шоири ва ёзувчиси, сиёсий арбоб. Эстония ҳукумати Бош Вазири (1940). ЭСТОН ЮРАГИ Душманлар талади сени неча бор, Жонингга қасд қилиб, ёқангдан ушлаб. Энг сўнгра фашистлар, эй давоми…

Ҳалим Сайёҳ

ТЎРТЛИКЛАР Ёшлик ўтиб борар бирма-бир, кам-кам, Мени чулғаб борар ҳасрат ҳамда ғам. Кўнгил дардидану дунё ғамидан Икки кўзим эрур доимо пурнам. *** Мен мансаб ортидан юрмадим ҳаргиз, Мансабпарастларга лоқайдман ҳамон. Совуқ, қаттиқ ҳамда баланд бўлса ҳам Тарма ҳам қуртлашдан топмагай давоми…

Фархунда

ЭЙ ТУРНАЛАР Эй турналар, ёрим томон сафар қилинг Борган чоғда ёр ҳолига назар қилинг. Неча баҳор ўтди ёрни кўрганим йўқ Аҳволимдан сизлар унга хабар қилинг. Тилагим шу ёрим доим омон бўлсин Гулдек яшнаб очилсину шодон бўлсин. Бу умидли  дунё ичра давоми…

Муродали Собир

ТАМАЪ Тамаъ деганлари шамшердир кескир Пора-пора қилар одамни бутун. Хушбахт бўлай десанг агарда дўстим, Тамаъдан ҳазар қил, бўл ундан устун. МОҲИ ТОБОН Малак, юзинг эрур моҳи тобоним Мудом йўлингдадир чашмим равоним. Минглаб гул навига димоғим тутиб Сенинг атринг излаб ўтар давоми…