Муҳаммадали Ажамий

ҚАЙТИШ

Келаяпман
Асотирлар жангалидан
Яшил ва баҳайбат бир дарахт мисол.
Япроқларим ғариб қушлар қўшиғин  куйлар.
Ҳақ зикрини илдизларимла
Сингдираман тупроқ бағрига.
Илтимос, болталарни улоқтирингда-
Ишқ дарсига марҳамат қилинг!

АЁЛ

Сурат…
Аёл қиёфасида
Ҳусннинг ниҳояси йўқ…
Магар, унинг қўллари…
То меҳрибон экан бу қўллар
Аёл мангу ёшдир!

ЯПРОҚҚА ТАЪЗИЯ

Сўзларим миқдори шунчалик-
Бир дарахт ўлими учун
Япроққа таъзия ёзаман…

САРГАРДОН

Кеча
Кўзларингнинг тубида
Не бўлса меники эди.
Бугун,
Қўлларингнинг шаҳрида
Саргардонман!

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси