Муҳаммадали Ажамий

ҚАЙТИШ Келаяпман Асотирлар жангалидан Яшил ва баҳайбат бир дарахт мисол. Япроқларим ғариб қушлар қўшиғин  куйлар. Ҳақ зикрини илдизларимла Сингдираман тупроқ бағрига. Илтимос, болталарни улоқтирингда- Ишқ дарсига марҳамат қилинг! АЁЛ Сурат… Аёл қиёфасида Ҳусннинг ниҳояси йўқ… Магар, унинг қўллари… То меҳрибон давоми…