Любомир Левчев (1935)

Любомир Спиридонов Левчев (27 апрель 1935, Троян, Болгария) — болгар шоири, адиб. Европа санъат, фан ва маданият академияси ҳақиқий аъзоси (Париж, Франция). ЮЛДУЗЛАР — МЕНИКИ — Юлдузлар — меники! — айтяпман бу гапни жиддий. — Ўтинаман, кулманг! Нима, менга ишонмайсизми? давоми…

Якуб Колас (1882-1956)

Константин Михайлович Мицкевич — Якуб Колас (белор. Канстанцін Міхайлавіч Міцкевіч) ҳозирги Стольбцевский районида ўрмончи деҳқон оиласида туғилди. Якуб Коласнинг ижоди 1906 йилдан шеър ёзиш билан бошланди. Йигирманчи йилларда шоирнинг Белоруссияда юз берган катта ижтимоий ўзгаришлар ҳақида яратган бир неча шеърлар давоми…

Петрусь Бровка (1905-1980)

Петр Устинович Бровка (белор. Пётр Усцінавіч Броўка) Белоруссиянинг Путилковиче қишлоғида туғилди. Белоруссия давлат университетида таҳсил олди. Унинг ижоди 1926 йилдан бошланди. Шоир ўттизинчи йилларда «1914» (1938) ва «Катерина» (1938) достонларини яратди. Петрусь Бровканинг «Дарёлар туташганда» (1957) романини унинг насрдаги дастлабки давоми…

Ли Сонъсон (1941)

Шоир Ли Сонъсон 1970 йилдан шеърлари билан танила бошлаган. Шундан сўнг шеърхонлар ва адабиётшунослар томонидан унинг ижоди юқори баҳоланиб, бир неча китоблари чоп қилинган. “Корё” университетини тугатган. Унинг шеъриятида табиатни тахайюл кўзгусида куйлаш, лиризм устувор. ЮЛДУЗЛАРГА ТИКИЛИБ Узоқ тикиламан юлдузларга, давоми…

Ошиқ Аббос Туфарганли (XVI-XVII асрлар)

Ошиқ Аббос Туфарганли (Aşıq Abbas Tufarqanlı) – XVI-XVII асрларда яшаб, ижод қилган озарбайжон шоири. Шеърларида “Қул”, “Шикаста”, “Бекас” тахаллусларидан фойдаланган. Ошиқ Аббос Туфарганли Жанубий Озарбайжонда яшаган. Унинг номи билан боғлиқ “Аббос-Гулгаз” достони ҳам Озарбайжон фольклорининг қийматли асарларидандир. * * * давоми…

Максим Танк (1912-1995)

Евгений Иванович Скурко — Максим Танк (белор. Максім Танк) Молодечненск областининг Мяделск районига қарашли Пилковшчина қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Максим Танкнинг 1936 йилда босилиб чиққан «Этапда», 1937 йилда эълон қилинган «Нароч» номли шеърий асарлари полиция томонидан ман этилди. Урушдан сўнгги давоми…

Егише Чаренц (1897-1937)

Егише Чаренц (Եղիշե Չարենց) 1897 йилда кичик савдогар оиласида дунёга келган. “Рангпар қиз ҳақида уч қўшиқ” шеърий тўплами, “Мовий кўз Ватан”, “Данте афсонаси” номли достонлари унинг илк ижодини ташкил этади. Кейин унинг “Ҳаммага, ҳаммага, ҳаммага”, “Чаренцнома” сингари кўплаб шеърий асарлари давоми…

Силва Капутикян (1919-2006)

Капутикян Сильва (Сирвард) Барунаковна (1919.20.1, Ереван – 2006.26.08, Ереван) — арман шоираси. Биринчи шеърий тўплами — «Шу кунларда» (1945). «Занга соҳилларида» (1947), «Менинг қариндошларим» (1951), «Оқ йўл» (1954), «Самимий суҳбат» (1955), «Шеърлар» (1959), «Ярим йўлдаги ўйлар» (1960), «Кутиш вақти» (1983), давоми…

Ованес Туманян (1869-1923)

Туманян Ованес Тадевосович [1869.7(19).2, — Арманистон ҳозирги Туманян тумани Дсеҳ қишлоғи — 1923.23.3, Москва] — арман ёзувчиси ва жамоат арбоби. Тбилисидаги арман диний консисториясида, сўнг арман нашриётлар жамияти идорасида (1887—93), «Аскер» болалар журналида (1905) ишлаган. Арман ёзувчиларининг Кавказ жамияти (1912— давоми…

Наапет Кучак (XVI аср)

Наапет Кучак – арман халқининг илк ошиқ, яъни бахши-шоирларидан бири. Унинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот кўп эмас. Баъзи манбаларда XV–XVI асрлар оралиғида Вана яқинидаги Хараконис қишлоғида (ҳозирги Туркия ҳудуди) туғилган, дейилади. Шоир ҳаётлик чоғидаёқ халқ ўртасида шуҳрат қозонган. У асосан давоми…