Ким Кван-Куин (1914)

ҚОРЛИ КЕЧА Қоронғи тун изсиз йўқолар Олиб келишганда менга нохуш хабарни. Пилик тугаб борар, мойчироқ шуъласи липиллар, Қор эса ёғади эски хотиралар ғуссаси янглиғ. Энтикиб кетаман, оғзимдан чиққан буғни тутаркан, Юрагим бўшлиғини ёритаман чироқ шуъласи билан. Либос сасларини эшитаман, аёл давоми…

Пак Ен-Чхоль (1904-1938)

КЕТАЁТГАН КЕМА Мен ҳам кетаман. Наҳотки кўз ёш-ла кузатсам ёшлигимни? Кетаман мен. Осонми бу файзли соҳилни тарк этмоқ, Кўз ўнгимда жонланар олмос чўққили тоғлар манзараси, Нигоҳларим ардоқлар қадрдон кишиларимнинг ҳатто ажинларин… Кетар экан, унутиб бўларми буларни? Бошқалар кўнглига ғашлик солган давоми…

Ким Ен-Нань (1903-1950)

ПИОНГУЛЛАР ЯШНАБ ТУРАРКАН Мен мудом ўз баҳоримни кутиб яшайман, Бироқ пионгуллар хазон бўлган кун Чулғанаман ғам-ғуссаларга, Баҳор ҳам жим, мунғайиб қолар. Май кунларин бирида, димиққан кунда Ерга тушса қовжираган бирорта гулбарг, Бирдан йўқолади пионгуллар денгизи. Менинг қалбимда сўнар жунбуш завқ. давоми…

Чо Нам-Сон (1890-1957)

ДЕНГИЗ ВА ЎҒЛОНЛАР Ғалаёнли тўлқинларим, тўфоним-ла мен Синдираман ва йиқаман ҳамма нарсани. Нима менга — тоғ ҳайбатли юксак мақбара, Нима менга — чўнг қоялар метин, нурамас, Сиз билмайсиз қудратимни, жазавамни, о, Синдираман ва йиқаман ҳамма нарсани Туғёнларим, наъраларим, дағдағам билан! давоми…

Комил Айюб (Миср)

ШАҲАРДАГИ ҚАҲВАХОНА Совуқдан жунжуккан одамлар бунда Исиниб кетарлар кунда ва кунда. Гоҳи шароб ичиб исинадилар, Тамаки чекиб ҳам исинар улар. Ғамдан ўзни шундай соқит қилмоқчи, Барча ташвишлардан шарт қутулмоқчи. Ичар хандон бўлай деб фақат бир кун, “Малласоч хоним”нинг соғлиғи учун. давоми…

Спосманите Мяйле (1965)

Спосманите Мяйле — литва шоираси, ёзувчи. 1965 йили Литвада туғилган. Ҳозир Данияда яшайди. * * * Уйга қайтиб келар энг олис йўлни излаб йўлга чиқдим Сувратлар орқали биламан Шаҳарлик афсоналарни Бир-бирига ўхшаш байрамлар Ўнгига айланган тушлар Жўмракларда ўйнаган сувлар Нурли давоми…

Панос Таситис (1923)

ЁЛҒИЗЛИК Биз доимо нимадир топамиз Ва нимадир йўқотамиз, Балки муомалада бўлар Ханжарларимиз. Юзимизда бир хил доғлар,чандиқлар қолар. Барибир, ўйлайман, Дўст бўлганмиз-ку, токи Елкама-елка, сўнгги лаҳзагача Зарбалар дўстлигимизни Қоқ иккига бўлмагунича. Шу лаҳзада Қўрқиб, Ўзимда йўқ Маъюс, умидсиз турибман, Турибман-у, ўликларга давоми…

Костас Стериопулос (1926)

СУКУТ Ҳаётимизга Жим бўлишдек Сукунат чўкди Худди Изиллаган ўқ ёмғири сўнгида Бир сукутки адоғи йўқ. Нима ҳам қилардик Жон қайғусида Бошдан бошлаш тўғрироқ балки Биз Бўри ва қашқирлар увлаши остида Уйимиз, ватанимизда Бадарға қилинганлармиз Ноғорачи ноғорасиз, Карнайчи карнайсиз Жангчилар қиличсиз давоми…

Сико Кагами (1665-1731)

* * * О заранг япроқлари! Қанотларин куйдирасиз Учар қушларнинг. * * * Ҳавасим келади нақадар сенга! Яшнагайсан нақадар баркамол, гўзал Ва ерга тўкилгайсан, заранг япроғи! Русчадан Турсун Али таржималари

Осима Рёта (1718-1787)

* * * Ой чарақлар куз осмонида. О, кошкийди қайтиб туғилсам Тоғдаги қайин бўлиб! * * * Жимгина ўтиришар Меҳмонлар ҳам, мезбон ҳам Оппоқ хризантема олдида. Хуршид Даврон таржимаси