Хуана де Ибарбуру (1892-1979)

Хуана де Ибарбуру (Juana de Ibarbourou), Хуана де Америка номи билан ҳам машҳур (8 март 1892 — 15 июль 1979) — уругвайлик шоира. Испантилли Американинг энг машҳур шоираларидан бири. НАФИС МЎЪЖИЗАЛАР Қўлларим… о, мўъжиза! Гуллай бошлади буткул! Ўнта бармоғимдан ҳам давоми…

Хуана Инес Де Ла Крус (1651-1695)

Хуана Инес Де Ла Крус (Juana Inés de la Cruz) – таниқли мексикалик шоира. Мехико яқинидаги Сан-Мигель-де-Непантла қишлоғида туғилган. Олти ёшидан ўқиш ва ёзишни яхши ўзлаштирган Хуана саккизга кирганида бобосининг кутубхонасидаги барча китобларни ўқиб чиқади. 1664 йилда қиролича эътиборини қозонади ва давоми…

Хосе Горостиса (1901-1973)

Хосе Горостиса (José Gorostiza Alcalá) – мексикалик шоир, ўқитувчи ва дипломат. Мексика Миллий университетини тамомлаган ва кейинчалик шу ўқув даргоҳида адабиётдан дарс берган. 1930 йилларда Англия, Дания ва Италия каби мамлакатларда элчи вазифасида ишлаган. 1940 йилларда БМТнинг Мексика бўйича вакили давоми…

Энрике Гонсалес Мартинес (1871-1952)

Энрике Гонсалес Мартинес (Enrique González Martínez) – мексикалик шоир, модернизм оқими вакили. Унинг шеърияти Ламартин, Бодлер ва Верлен каби машҳур шоирларнинг ижодига кучли таъсир қилган. “Пегас” адабий журнали асосчиси. 1920–1931 йилларда Аргентина, Чили, Испания ва Португалия элчиси сифатида фаолият кўрсатган. давоми…

Алфонсо Рейес (1889-1959)

Алфонсо Рейес (Alfonso Reyes Ochoa) – мексикалик ҳарбий ва сиёсий арбоб, 1913 йилда мамлакат президентига қарши қўзғолонларда ҳалок бўлган Бернард Рейес оиласида туғилган. Ҳуқуқшунослик соҳасида ўқиган. Миллий университетда дарс берган. Кейинчалик Куба ва Испанияда яшаган ва турли матбуот нашрларида ишлаган. давоми…

Амадо Нерво (1870-1919)

Амадо Нерво (Amado Nervo) – мексикалик шоир. Наярит штатининг Тепик шаҳрида туғилган. Шоир дастлаб Муқаддас Луис Гонсага коллежида, сўнг Нерво Рим католик семинариясида таълим олади. Шу масканда унда ижодга қизиқиш пайдо бўлди. Нерво кейинчалик бир қатор нашрларда фаолият кўрсатди. “Бакалавр” давоми…

Мануэль Гутьеррес Нахера (1859-1895)

Мануэль Гутьеррес Нахера (Manuel Gutiérrez Nájera) – мексикалик шоир, ёзувчи ва журналист. Унинг шеърий асарлари биттагина мўъжаз жилддан иборат. Аммо унинг Мексика шеърияти ривожига таъсири жуда катта бўлган. У ёшлигида эски испан афсоналарини йиғиш билан қизиққан. Нахера Теофил Готье, Верлен давоми…

Педро Мигель Облигадо (1892-1967)

Педро Мигель Облигадо (Pedro Miguel Obligado) – аргентиналик шоир, журналист ва олим. Адабиёт соҳасида Миллий мукофот совриндори. Облигадо мураккаб поэтик рамзлар воситасида кўнгилдаги нозик кечинмаларни изҳор этади. “Қўшиқлар ороли”(1931), “Маъюслик”(1943) каби шеърий тўпламлари машҳур. ЁМҒИР ҲЕЧ НАРСА ДЕМАС Тонг қўйнида давоми…

Энрике Банчс (1888-1968)

Энрике Банчс (Enrique Banchs) – аргентиналик шоир, таржимон ва журналист. Э.Банчс мумтоз ва замонавий услубдаги шеърларида шакл ва мазмун ўртасидаги маромни бекаму кўст сақлаб, жўшқин туйғулар эпкинини жиловлай олади. Адиб “Қайиқ”(1907), “Мадҳлар китоби”(1908), “Лочин қўнғироғи”(1909), “Қути”(1911) каби шеърий тўпламлар билан давоми…

Бальдомеро Фернандес Морено (1886-1950)

Бальдомеро Фернандес Морено (Baldomero Fernández Moreno) – аргентиналик шоир. “Ҳабаш аёл ҳақида шеърлар”(1920), “Сонетлар”(1929), “Кўплик”(1949) каби йигирмага яқин шеърий тўпламлар муаллифи. Б.Ф.Морено ўз ижодида кундалик ҳаётни ортиқча оҳанжамасиз, борича тасвирлашга интилади. ҚИРҚ САККИЗ БАЛКОН Бу уйнинг қирқ саккиз балкони бордир, давоми…


Мақолалар мундарижаси