Ким Кван Ук (XVIII аср)

(XVIII аср, таржимаи ҳоли номаълум) * * * Шу тоғлар меники, дарёларим бор, Сизлар – бугун менинг бунда бор-йўғим, Мен бу кун бу ерда асли ҳукмдор, Менинг сўзларимни бўла олур ким? Майли, улар мени десинлар бахил, Сизни ҳеч кимсага бермайман, давоми…

Ли Чон Гу (XVI аср)

(XVI аср, таржимаи ҳоли номаълум) * * * Ишонса ҳам бўлар, ишонмаса ҳам – Сенинг ишқинг шундай, севишинг шундоқ! Мен сенга ишонган ўша бахтли дам, Билардим – телбалик сенга ишонмоқ! Менга айтгандилар: кўнгил тўлмасди… Лекин ишонмасдан севиб бўлмасди! Рус тилидан давоми…

Юн Сон До (1587-1642)

БЕШ ДЎСТ Дўстларим бор: ям-яшил ғаров, Қарағай, тош ва яна анҳор. Агар кўкда ой ҳам кўринса, Бахтлидирман яна икки бор. Ишонингиз, айтайин бир сўз: Менга етар мана шу беш дўст. АНҲОР Дейдилар: булутнинг ранглари нафис, Бироқ гоҳо чиқар булут ҳам давоми…

Ди Хван (1501-1570)

* * * Ҳар баҳор гуллайди тақир тоғлар ҳам, Оқшом ой чиқади кузда милтираб, Замонанинг зайли ўзгармас ҳеч ҳам, Инсонга бу дунё монанддир, ё Раб. Балиқ чайқалади, бургут сармастдир… Буларнинг барчаси бежиз эмасдир? * * * Агар тоғни йиқса момоқалдироқ, давоми…

Сон Сам Мун (XV аср)

(XV аср, таржимаи ҳоли номаълум, корейс алифбоси муаллифи) * * * Ўлимингдан кейин нима бўласан, Дея мендан сўрсанг – айтарман, эркам: Пинлай чўққисида шовуллаб турган Қарағай дарахти бўларман ўлсам. Бутун дунё қорга тўлса ҳам тўзиб, Ям-яшил шовуллаб турарман ўзим. * давоми…

Ким Ён-Ги (1960)

АЙРИЛИҚ Ер юмалоқ, Қуёш юмалоқ. Коинот ҳам юмалоқ. Агра эгри бўлмаса инсон туйғулари, Изига қайтсин. Ҳар ким ёғдуга дуч келар йўлида, Дуч келар янги барг чиқарган ниҳолга. Парвоздаги қушдек, туяман аён Ернинг тортиш кучи, осмон залварин. Янги кун ҳақида қайғураман давоми…

Ким Хён-Чжо (1956)

ТОҒ Оёққа тургач у Қўйиб юборди нафсини; Бойликлар орттиргач Унута борди уятни. Юксак осмонларга интилди Ва унинг ташвишларидан Кирланди мусаффо дунё. Тоғ, Бағрида қийғос очилган Гуллар кулгусини яширди. КЎЛ Қачонлардир жавлон урган вақт Томчига айланиб, уйқуга чўмди. Кулгусиз, фарёдсиз бўм-бўш давоми…

Пак Мок-Воль (1917-1978)

ОЙ Гуллаётган шафтолининг Шохларига яшириниб Ой сузиб борар. Недонг-мён ёки Одонг-мён Қишлоқлари устидан, Пульгукс ибодатхонаси турган жойлар, Кёнгчжу вилояти узра. Ой сузиб борар Гуллаган шафтолининг Шохларига бурканиб. ТОҒ ШАФТОЛИСИ ГУЛЛАДИ Тепалик, Хугасан тепалиги, Қизил тошлари ял-ял тепалик. Гулга кирди тоғ давоми…

Чо Чжи-Хун (1920)

РОҲИБА РАҚСИ Оппоқ ёпинчиғи майин шоҳидан, Қўниб турган капалакдир нақ. Тақир боши ҳарир мато остидан Ялтиллаб кўринар. Ол ёноғи шундоқ масъумки, Кўнглинг оҳларга тўлар. Бўм-бўш кат устида шам нури милт-милт. Нокнинг шохларига қўниб ўтар ой. Ҳаволанар узун енглар осмонга. Чиройли, давоми…

Пак Ту-Чин (1916)

ҚУЁШ Чиққин, қуёш, чиққин! Нурли, мусаффо юзинг билан ярқира, эрка қуёш! Кўтарил тоғ чўққилари узра Ва ёрит туннинг зулматини. Кўтарил тоғ чўққилари узра, Ёндир, абас айла қоронғиликни. Мен нафратланаман ойдин тундан, Хуш кўрмайман ойдин тунни — Ой дарёларни кўз ёшлари давоми…


Мақолалар мундарижаси