Ким Кван Ук (XVIII аср)

(XVIII аср, таржимаи ҳоли номаълум)

* * *

Шу тоғлар меники, дарёларим бор,
Сизлар – бугун менинг бунда бор-йўғим,
Мен бу кун бу ерда асли ҳукмдор,
Менинг сўзларимни бўла олур ким?
Майли, улар мени десинлар бахил,
Сизни ҳеч кимсага бермайман, ахир!

* * *

Қадримни унутдим, шаънни унутдим,
Бойлигим, наслимни чиқардим ёддан;
Кибрни унутдим, ғамни унутдим,
Энди ташвишим йўқ фоний ҳаётдан;
Ўзимни унутдим ўзим, сасламанг,
Мени изламанглар, мени эсламанг…

Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси