Ким Ен-Нань (1903-1950)

ПИОНГУЛЛАР ЯШНАБ ТУРАРКАН

Мен мудом ўз баҳоримни кутиб яшайман,
Бироқ пионгуллар хазон бўлган кун
Чулғанаман ғам-ғуссаларга,
Баҳор ҳам жим, мунғайиб қолар.
Май кунларин бирида, димиққан кунда
Ерга тушса қовжираган бирорта гулбарг,
Бирдан йўқолади пионгуллар денгизи.
Менинг қалбимда сўнар жунбуш завқ.
Пионгуллар ғойиб бўлар, кетарлар бундан
Ва менинг бутун йилим — 360 кун
Улар билан кетар йўқликка,
Мен эса хўрсиниб йиғлайман ғамда.

ТУГАНМАС ДАРЁ ОҚАДИ

Қайлардадир, қалбим туб-тубларида
Ҳеч туганмас дарё оқадир.
Отаётган тонг
Кумуш тўлқинларини яна-да ярқиратар,
Юрагим — кўксим ёки томиримда —
Яшириниб олар, мунғайиб.
Қайлардадир, қалбим туб-тубларида
Дарё оқар, туганмас дарё.

Мирпўлат Мирзо таржимаси.