Сон Сам Мун (XV аср)

(XV аср, таржимаи ҳоли номаълум, корейс алифбоси муаллифи)

* * *

Ўлимингдан кейин нима бўласан,
Дея мендан сўрсанг – айтарман, эркам:
Пинлай чўққисида шовуллаб турган
Қарағай дарахти бўларман ўлсам.
Бутун дунё қорга тўлса ҳам тўзиб,
Ям-яшил шовуллаб турарман ўзим.

* * *

Шоуян тоғига термулиб туриб,
Шу ва Бога ичдан қилурман ҳавас;
Улар тоғ тагида очликдан ўлди,
Аммо тоғ майсасин емадилар, бас:
Гарчанд майса майин, яшил бўлганди –
Уларга тўкилган шудринг юртдан келганди…

Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси