Сон Хон

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум)

Одамнинг тилини ўрмон тушунмас…
Инжиқлик қилмасдан оқади дарё;
Шамолнинг товуши пулга сотилмас…
Ой нури шоҳларга бўйсунмас асло…
Шоирман, дунёга боқмай ўтарман,
Ўлимни жимгина кутиб ётарман…

Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси