Ли Чон Гу (XVI аср)

(XVI аср, таржимаи ҳоли номаълум)

* * *

Ишонса ҳам бўлар, ишонмаса ҳам –
Сенинг ишқинг шундай, севишинг шундоқ!
Мен сенга ишонган ўша бахтли дам,
Билардим – телбалик сенга ишонмоқ!
Менга айтгандилар: кўнгил тўлмасди…
Лекин ишонмасдан севиб бўлмасди!

Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси