Сон Сун

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум)

Нимани эшитдим – эслай олмайман,
Нималарни кўрдим – кўрмаган каби.
Мен шундан бошқача яшай олмайман,
Ким яхши, ким ёмон – билмаган каби…
Фақат бир нарсага кучим етар, бас:
Май тўла пиёла қўлимдан тушмас.

Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси