Пак И До (1938)

Пак И До (박이도) — шоир ва адабиётшунос, филология фанлари доктори. “Кучли қор ёғини” (1975), “Олов ўйинлари” (1983) каби шеърий тўпламлар муаллифи. “Бошловчининг санъати” (1963) адабий мукофоти совриндори.

ИЛК МАКТУБ

Титраган қўл билан
илк мактуб ёзган кун…
Ёзолмадим исмингни,
Айниқса, “севаман” сўзини
ва ёқдим у кеча бутун
бошлаган мактубларни.
Жуда оғир бўлди дастлаб яра…
Сенинг исминг ёзолмадим барибир.
Севги – бебаҳо, нодир тош,
Ранги қизғишдир унинг,
Шафаққа ўхшар мудом.
Вақт ўтиши билан ўчириб бўлмас,
Ёрқин хаёл бўлди сенинг исминг.

Айни кун битилган илк мактубнинг икки қатори
бир шоирнинг туғилиши бўлди…

Рус тилидан Шермурод Субҳон таржимаси