Антон Чехов. Зерикарли воқеа (қисса)

(кекса одамнинг хотираларидан) I Россияда Николай Степанович фалончи деган отоқли профессор бор, ўзи тайний советник ҳам ордендор; унинг рус ва чет эл орденлари шунчалик кўпки, Николай Степанович шуларни таққанида студентлар уни иконастас деб улуғлашади. Унинг танишлари ҳам жуда аслзодалардир; қисқаси, давоми…

Антон Чехов. Альбион қизи (ҳикоя)

Грябов деган мулкдорнинг уйи ёнига резина шинали, барқут ўриндиқли, семиз кучерли яп-янги коляска келиб тўхтади. Коляскадан уезд дворянларининг йўлбошчиси Фёдор Андреич Отцов сакраб тушди. Даҳлизда уни уйқусираган эшикбон кутиб олди. — Жаноблар уйдами? — деб сўради йўлбошчи. — Йўқлар. Бойвучча давоми…

Антон Чехов. Санъат асари (ҳикоя)

Онасининг ёлғиз ўғли Саша Смирнов «Биржа ведомостлари» газетасининг 223-сонига ўралган бир нарсани қўлтиғига қистириб, юзи сўлғин бир ҳолда доктор Кошельковнинг хонасига кирди. —Э-э, келинг, яхши йигит!—дея кутиб олди доктор.—Хўш, соғлигингиз қалай? Қандай хушхабарлар келтирдингиз? Сашанинг кўзлари пирпиради, ўнг қўлини чап давоми…

Антон Чехов. Аёллик бахти (ҳикоя)

Генерал-лейтенант Запупирининг дафн маросими. Марҳумнинг уйидан мотам мусиқаси ва қаттиқ-қуруқ овозлар янграрди. Хабар топган томошаталаблар ҳар томондан югуриб келишган. Чиқариш маросимига ошиққанлар орасида Пробкин ва Свистков ҳам ҳозиру нозир. Иккови ҳам хотини билан бирга. – Мумкин эмас! – Маҳаллий нозир давоми…

Антон Чехов. Гўзаллар (ҳикоя)

I Эсимда бор, гимназиянинг бешинчи ёки олтинчи синфида ўқиб юрган кезларимда Дон областидаги Болшая Крепка қишлоғидан бобом билан бирга Ростов-Донга кетаётган эдим. Август ойининг жазирама, тинка-мадорни қуритувчи диққи нафас кунларидаи бири эди. Кун қизиғидан, қуруқ ва иссиқ гармселдан ҳамда қаршидан давоми…

Антон Чехов. Ёш болалар (ҳикоя)

Надянинг отаси ҳам, онаси ҳам, холаси ҳам уйда йўқ. Улар кичкина бўз от миниб юрадиган офицерникига чўқинтириш маросимига кетганлар. Гриша, Аня, Алёша, Соня ва ошпаз хотиннинг ўғли Андрей, меҳмонга кетганларнинг қайтишини кутиб, емакхонадаги овқат столи атрофида лото ўйнаб ўтирибди. Инсоф давоми…

Антон Чехов. Валинеъмат (ҳажвия)

Табиатимдаги тортинчоқликни бир амаллаб енгиб, генерал Шмигаловнинг кабинетига кирдим. Генерал стол ёнида ўтирар ва қартада “каприз де дам” усулида фол очарди. – Нима хизмат, азизим? – мулойимгина сўради у, ишора билан креслога ўтиришга таклиф этаркан. – Ҳузурингизга, жаноби олийлари, иш давоми…

Антон Чехов. Тил-адабиёт ўқитувчиси (ҳикоя)

I От туёқларининг ёғоч полга дукур-дукур урилгани эшитилди; отхонадан аввал қора тўриқ Граф Нулинни, ундан кейин оқ Великанни, сўнгра унинг ҳамшираси Майкани олиб чиқдилар. Булар жуда яхши ва қиммат баҳо отлар эди. Кекса Шелестов Великанни эгарлади ва қизи Машага қараб, давоми…

Антон Чехов. Этик (ҳикоя)

Пианино созловчи, соқол-мўйлови тоза қирилган, юзи заъфарон, қулоғига пахта тиққан Муркин деган бир одам номердан коридорга чиқди-да, дўриллаган овоз билан: — Семён! Ҳой, малай! — деб чақирди. Унинг юзини шундай қўрқув босган эдики, кўрган одам бошига шифт тушиб кетдими, ё давоми…

Антон Чехов. Рўза арафасида (ҳикоя)

— Павел Васильич! — деб Пелагея Ивановна эрини уйғотади. — Ҳой, Павел Васильич! Бориб Степага қарашиб юборсанг бўларди, китоби устида йиғлаб ўтирипти. Яна бирон ерига тушунмаётганга ўхшайди! Павел Васильич ўрнидан туради-да, эснаб очилган оғзини чўқинтиради ва мулойим товуш билан: — давоми…


Мақолалар мундарижаси