Антон Чехов. Тегирмонда (ҳикоя)

Тегирмончи Алексей Бирюков, ўрта ёшлардаги норғил бир одам, кулбасининг остонасида ўчиб қолган трубкасини эринчоғлик билан сўриб ўтирарди. Унинг афти уйқудан олдин Жюль Верн китобини ўқиган ёш болаларнинг тушига кириб чиқадиган, худди болта билан йўнилгандек қўпол, териси қалин, залвори билан юрувчи давоми…

Антон Чехов. Уйқу истаги (ҳикоя)

Тун. Ўн уч яшар дастёр қиз Варька бола ётган беланчакни тебратади ва эшитилар-эшитилмас минғирлайди. Алла айтай сенга-ё, Алла қўзим, алла-ё… Санам олдига шамчироқ ёқилган, уйнинг у бурчагидан бу бурчагига тортилган арғамчига йўргак латта ва катта қора шимлар осилган. Чироқ шуъласидан давоми…

Антон Чехов. Ионич (ҳикоя)

I С… деган губерна шаҳрига келганлар, бу ер жуда зерикарли ва ҳаёти бир шаклдалигидан шикоят қилганларида, маҳаллий аҳоли гўё ўзини оқлагандай, йўқ, аксинча, С. шаҳримиз жуда яхши, кутубхона, театр, клуб бор, базмлар бўлиб туради, яна танишса арзийдиган фаросатли, ёқимли, ажойиб давоми…

Антон Чехов. Каштанка (ҳикоя)

Биринчи боб ЯРАМАС ХУЛҚ Кўппак билан хонаки итдан бўлган тулки тумшуқ, сариқ ёш ит йўлкада у ёқдан бу ёққа югурар ва ташвишланиб атрофига аланглар эди. У ҳар замон-ҳар замонда тўхтар ва ингиллар, гоҳ совқотган бир оёғини, гоҳ иккинчисини кўтарар, қандай давоми…

Антон Чехов. Ёвуз ниятли киши (ҳикоя)

Суд терговчиси ҳузурида тик кўйлак, серямоқ лозим кийган кичкинагина, ниҳоят даражада озғин бир мужик турибди. Унинг мўй босган бужур юзларида, қалин ва узун қошлари остидан зўрға кўриниб турган кўзларида тунд бир шиддат ифодаси бор. Қанчадан бери тароқ тегмаган чигал сочлари давоми…

Антон Чехов. Ниқоб (ҳикоя)

Х. деган жамоат клубида эзгу бир ният билан бал-маскарад, ёки шу ерлик баришналар таъбири билан айтганда бал-парей берилди. Соат тунги ўн икки. Танца қилмайдиган ниқобсиз интеллигентлар — булар беш нафар эди — қироатхонадаги каттакон стол атрофида ўтириб, бурун ва соқолларини давоми…

Антон Чехов. Чиновникнинг ўлими (ҳикоя)

Сўлим оқшомларнинг бирида худди шундай сўлим экзекутор Иван Дмитрич Червяков креслолаларнинг иккинчи қаторида ўтириб, дурбин орқали «Корневильские колокола» деган спектаклни тамоша қиларди. У саҳнага қараб, ўзини энг роҳатда ўтирган ҳис қиларди. Лекин бирданига… Ҳикояларда «лекин бирданига» сўзи тез-тез учраб туради. давоми…

Антон Чехов. Мактублар

ЁНАЁТГАН ШАМЛАР ЗИЁСИ Сендан дардли қўшиқ қолсин дунёда… Мигель Унамуно Мактуб… Мактублар!.. Баъзан бир варақ қоғоз, борингки, ўн саҳифа бўлсин, оддийгина мактубнинг инсон ҳаётида, маъзур тутасиз, инсоннинг кундалик ҳаётида айтишга арзигулик ўрни борми, деб ўйлаб қоламан. Емиш, кийим-кечак, ўзаро муносабатлар, давоми…

Антон Чехов. Хотин (ҳикоя)

— Мен сизга столимнинг устидаги нарсаларни йиғиштирманг деб айтган эдим-ку, — деди Николай Евграфич. — Сиз йиғиштиргандан кейин ҳеч қачон ҳеч нарсани топиб бўлмайди. Телеграмма қани? Қаёққа ташладингиз уни? Ахтариб кўринг. У Қозондан келган, кечагина ёзилган эди. Рангсиз, новдадай ингичка давоми…

Антон Чехов. Лозим чоралар (ҳикоя)

Маҳаллий қамоқхона назоратчисининг ифодасича, география картасида исмини телескоп билан ҳам кўриб бўлмайдиган кичкина ва уездсиз бир шаҳарча, қуёшнинг нурлари билан порламоқда. Жимжитлик. Шаҳар идорасидан чиқиб савдо расталарига томон секин-секин санитария комиссияси кетиб бормоқда, бу комиссия шаҳар доктори, полиция назоратчиси, шаҳар давоми…


Мақолалар мундарижаси