Антон Чехов. Агафья (ҳикоя)

Мен С. уездида яшаган вақтимда, Дубов қишлоғи полизларига тез-тез бориб турардим, кўпинча у ерда сабзавотчи Савва Стукач, қисқа қилиб айтганда Савка олдига келиб турардим. Бу полизлар менинг энг севган ва «асосий» балиқ овлаш жойим эди. У ерга жўнаётганда уйга қайси давоми…

Антон Чехов. Ҳодиса (ҳикоя)

Эрталаб қуёшнинг равшан нурлари дераза ойналарини қоплаган уқадай музлар орасидан болалар бўлмасига кирмоқда. Сочлари олинган, бурни тугмачадай Ваня ва унинг тўрт яшар, жингалак соч, миққидай семиз, ёшига қараганда бўйи қисқа кўринадиган Нина уйқудан уйғонди-ю, кроватнинг панжаралари орасидан бир-бирларига хўмрайиб қаради. давоми…

Антон Чехов. Уйқу хумори (ҳикоя)

Округ судининг залида мажлис бўлмоқда. Растрат ва қаллобликда айбланган, башарасидан арақхўрлиги кўриниб турган ўрта ёшли бир жаноб қора курсида ўтирибди. Ориқ, кўкраги чўккан секретар айбномани ингичка товуш билан ўқимоқда. У на нуқтани писанд қилади ва на вергулни; шунинг учун товуши давоми…

Антон Чехов. Овчи (ҳикоя)

Дим ва нафасни қайтарувчи туш маҳали. Кўм-кўк осмонда булутдан асар йўқ… Қуёшнинг тиғидан сўлиб қолган ўт маъюс ва умидсиз боқади, ёмғир ёғса ҳам биз энди кўкармаймиз деяётганга ўхшайди… Сокин ўрмон қилт этмайди, унинг баланд учи аллақаёққа боқаётгандай ёки ниманидир кутаётгандай давоми…

Антон Чехов. Ҳаммомда (ҳикоя)

I — Ҳой, ҳаммомчи! — деб чақирди оқбадан, семиз бир жаноб, буғ орасида зўрға кўринган новча бўй, сийрак соқол, бўйнига катта мис крест осиб олган озғин кишига. — Буғхонангни тузукроқ қизитмайсанми? — Ҳаммомчи мен эмас, жаноби олийлари, мен сартарош бўламан; давоми…

Антон Чехов. Капитан мундири (ҳикоя)

Чиқиб келаётган қуёш уезд шаҳрига сал-пал нур сочиб хўрозлар эндигина қичқира бошлаган пайт, аммо Рилкин амакининг қовоқхонасига мижозлар келибди. Улар уч киши бўлиб, машиначи Меркулов, миршаб Жратва ва молия маҳкамаси хат ташувчиси Смехунов эди. Уларнинг учаласи ҳам ичиб олишган. — давоми…

Антон Чехов. Мансаб даражаси учун имтиҳон (ҳикоя)

Бир почтахонанинг приёмчиси, серсоқол, мўйсафид, боши сип-силлиқ қорни серкиллаган Ефим Захарич Фендриков асабий ҳолда қўлларини бир-бирига ишқаб терлаб-пишиб дейди: — География муаллими Галкиннинг менда кеки бор, ишонинг-ишонманг мен унга бугун имтиҳон беролмайман. Имтиҳондан ўтолмайман… Азбаройи худо… Арзимаган бир нарса устида давоми…

Антон Чехов. Репетитор (ҳикоя)

Гимназиянинг еттинчи синф ўқувчиси Егор Зиберов Петя Удодовга илтифот билан қўл беради. Кулранг костюм кийган, сеп-семиз ва анор юзли, тор пешонали, ёши ўн иккига борган ўғилча Петя таъзим қилади ва шкафдан дафтарларини олади. Дарс бошланади. Удодовнинг отаси билан келишилган шартга давоми…

Антон Чехов. Москвадаги Трубной майдонида (ҳикоя)

Рождествинская монастирига яқин жойда кичкинагина бир майдон бўлиб, уни Трубной ёки қисқа қилиб Труба деб атайдилар, ҳар якшанба куни унда бозор бўлади. Худди ғалвирдаги қисқичбақага ўхшаб юзлаб пўстинлар, чакмонлар, мўйна шапкалар, цилиндрлар ғимирлаб туради. Баҳор чоғини эслатиб, ҳар хил овоз давоми…

Антон Чехов. Бухгалтер ёрдамчисининг кундалик дафтаридан

1863 йил, 11 май. Бизнинг олтмиш ёшга кирган бухгалтеримиз Глоткин йўталдан қутилиш учун сутга коньяк қўшиб ичиб, энди иситмалаб ўласи бўлиб ётганмиш. Докторларнинг мўътабар фикрларига кўра, эртага ўлармиш. Ҳа, ахир менинг ҳам бухгалтер бўлар куним бор экан-а! Унинг жойини менга давоми…


Мақолалар мундарижаси