Федерико Феллини – ҳокисорлик пойидаги буюклик

Италия кинематографиясининг жаҳон киносаноатида ўзига хос ўрни бор. Биз Бернардо Бертолуччи, Микеланжело Антониони, Сержио Леоне, Франческо Рози каби итальян кино арбобларини яхши биламиз. Улар орасида маҳоратли режиссёр Федерико Феллини алоҳида мавқега эга. Феллини фақат ва фақат кино учун дунёга келган. давоми…

Чингиз Айтматов ва ўзбек театри тажрибалари

Атоқли адиб Чингиз Айтматов ижоди ўзбек театри солномасида алоҳида саҳифани ташкил этади десак, хато бўлмайди. Зеро, ёзувчи қаламига мансуб машҳур қиссаю романлар юртимиз театрларида қайта-қайта саҳналаштирилиб, режиссёр ва актёрларнинг чархланиши, саҳна поэтикасининг тараққий этишига хизмат қилди. Шунингдек, Айтматов асарларидаги фалсафий давоми…

Италиянинг юраги (Адриано Челентано)

Италия кино санъати ҳақида сўз кетар экан, албатта, биринчи ўринда неореализм оқими, Федерико Феллини кўз ўнгимизда гавдаланади. Ундан кейин эса беихтиёр хаёлимиз Италия кинокомедияси томон кетади. Йигирманчи асрнинг 60-90 йилларида итальян комедиялари бутун дунё бўйлаб томошабинларни қизиқтириб қўйди десак, муболаға давоми…

“Азизим, дунёга бевақт келибмиз” (Сергей Параджанов)

Сергей Параджанов нафақат арман киносининг юлдузи, балки дунё кинематографиясининг ноёб ҳодисаларидан биридир. У яратган фильмлар кино санъатининг энг юксак намуналари сафида ардоқланиб келинади. Унинг ижодий юксалишига туғма салоҳият ва билимдан ташқари, ғоят нотекис кечган ҳаёти, кўрган-кечирганлари ҳам туртки бўлгани табиий. давоми…

Муҳаббат Тўлахўжаева. Шекспир ва саҳна тажрибалари

(Режиссёрлик талқинлари масалалари хусусида) Қандай қилиб мумтоз тарихдан асрлар чангини қоқиб ташлаш ва уни завқ билан, қизиқарли ҳикоя қилиб бериш мумкин? Иккита жаҳон урушидан сўнг Шекспир трагедияларини талқин этишдаги классик қоидалар ХХ асрнинг олтмишинчи йиллари театрлари томонидан бузиб юборилди. Айнан давоми…

Маъмур Умаров. Театр санъати қоидалари

Жаҳоншумул ихтиролар буюкларга насиб қилади. Пушкин таъкидлаганидек, даҳолар янги қонунларни кашф қилади, қобилиятлилар улардан тўғри ва унумли фойдаланади, қобилиятсизлар эса ҳар иккаласини ҳам инкор қилиб, фақат ўзларинигина доно деб ҳисоблайдилар. Турли соҳаларда ихтиро қилган шахсларнинг номи, миллати, ирқи ва эътиқодидан давоми…

Беш қалдирғочнинг бири (Тошхон Султонова)

“Маҳаллада дув-дув гап” фильмини кўрмаган ўзбек томошабини бўлмаса керак. Лутфихон Саримсоқова, Марям Ёқубова, Раҳим Пирмуҳамедов каби буюк актёрларнинг маҳоратига “офарин” дея тан бермаган, олқишламаган одам ҳам бўлмаса керак. Бироқ фильмдаги ушоққина ролларга эътибор берганмисиз? “Иссиқ-совуқ” қиладиган азайимхон Саъдихон Табибуллаев, Москвадаги давоми…

Эл ардоғининг сири (Зикир Муҳаммаджонов)

1938 йил… Оддий кунларнинг бирида ўз даврининг етакчи театр режиссёри Маннон Уйғур кўчада тасодифан кўркам йигитчани гапга тутиб, унинг жавобларидан қониққани сабаб, театрга етаклаб келмаганида ХХ аср ўзбек саҳна маданияти яна бир забардаст актёрни кашф этмаган бўлармиди?! Ҳар нечук мана давоми…

Озод инсон ҳайратлари (Мел Гибсон)

Кино инсон онги-шуури, қалб-вужудига қадар етиб борувчи, таъсир кўлами, жозибадорлиги билан санъатлар ичида етакчи соҳа, десак муболаға бўлмас. Акс ҳолда, шоир шеъри, ҳофиз куйию мусаввир мўйқаламида бўй кўрсатган ОЗОДЛИК Мел Гибсон талқинида этимизни жунжиктириб, вужудимизни титратмаган бўларми эди. Биттагина сўздан давоми…

Учи тугук дастрўмол (Раззоқ Ҳамроев)

Раззоқ Ҳамроев орамиздан кетганларига эса 30 йилдан ошди. Ҳали-ҳамон ёдимда, Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида ўқиб юрган кезларимиз, у киши кўринишлари билан йўл бериб, орқаларидан қараб қолардик. Раззоқ ака талабами, ўқитувчими бирдай илтифот билан саломлашиб, кимгадир ҳазил қилиб, кимнидир давоми…


Мақолалар мундарижаси