Симон Кармиггелт. Қуюшқон (ҳикоя)

 Ўтган оқшом майхоналардан бирида Лизани учратиб қолдим: олдида қандайдир омухта ичимлик, астойдил бўянган, ясанган-тусанган. Эркак овига чиққани ва азбаройи ночорликдан айни йўлга киргани шундоққина кўриниб турибди. — Ишлар қалай?- деб сўрадим.  — Бир нав.  Унинг шляпаси эътиборимни тортди. Шляпаки, бирор сурбет давоми…

Симон Кармиггелт. Китобнинг зўри (ҳикоя)

 Зиёфатда мени тароватидан бахт нури ёғилиб турган ва “ғоят ажойиб” обрўйимга обрў қўшадиган бир хонимга таништиришди. Кинояга у заррача эътибор қилгани йўқ, албатта. Зеро, тақдир уни ҳазил-ҳузулни тушунишдек улуғ неъмат билан сийламаган. Хоним шу заҳоти бутун бошли бир кутубхона мулкини давоми…

Симон Кармиггелт. Илтимос (ҳикоя)

 — Сўнгги пайтда одамлар негадир жуда тунд бўп кетаётир, — деди пивохона хўжайини. – Бу об-ҳавонинг таъсиридан. Осмон тўла булут, қовоғини очай демайди. Ёмғир қуйгани-қуйган. Тунд бўлмай иложинг йўқ. Нима ҳам дейсан Одамзот — ҳом сут эмган ожиз банда-да.  У давоми…

Симон Кармиггелт. Беғараз ёрдам (ҳикоя)

 Оббо, буни қаранг. Мана бу қарияга қаранг. Ночор-нотовонлик, ожизликнинг тирик тимсоли. Кўзингиз тушиши билан кексаликдан ҳеч ким қочиб қутила олмаслигига амин бўласиз-қўясиз. “Йиллар қароғимдаги нурни туман каби сўндирур” деб таъкидлаган Элсхот ҳақ. Титраган, букчайган, икки қўлидаги икки ҳассани йўлак четида давоми…

Симон Кармиггелт. Даҳо (ҳикоя)

Бу мўъжазгина қаҳвахона Амстердамнинг янги қасабаларидан биридаги гавжум кўча чорраҳасида жойлашган. Унда бор-йўғе ёлғизгина мижоз – олдидаги қадаҳи бўш турган нуроний чолдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен ўзим учун буюртма бериб, изидан қўшиб қўйдим: -Отахонга ҳам бир қултум қуйиб юборинг.  -Эрталаб давоми…

Симон Кармиггелт. Болакай (ҳикоя)

Харлемгача поезднинг бўм-бўш купесида ёлғиз ўзим кетдим. Кейин ёшгина жувон ўғилчаси билан қаршимдан жой олди. Тўрт ёшлардаги сочлари оч сариқдан келган болакайнинг ўйинчоқ айиғи, кейинроқ маълум бўлдики, обаки конфетлари бор экан. У менга бир пас синовчан қараб турди-да, сўнг:  -Мен давоми…

Симон Кармиггелт. Бугун ҳаво очиқми? (ҳикоя)

М.га бағишланади. Ёзувчилик ҳунарининг энг гўзал жиҳати — уни ўрганиб бўлмаслигида. Қўлинг ургулсин қилиб балиқ тозалашни, ойнадек ялтиратиб ёғоч рандалашни ўрганиш мумкин. Лекин ҳали бирор ёзувчи дунёга келмаганки, иш столидан турар экан, қўлларини бир-бирига мамнун ишқалаб, хотинидан суюнчи олса: “Ишларимиз жойида, давоми…

Симон Кармиггелт. Муҳаббат (ҳикоя)

 Мен ҳилватроқ тамаддихонада зўр бериб дўлма чайнамоқда эдим. Дўлмаки, инсон зотига қасди бор бирор думбил қайсидир ўлаксахўрнинг мурдасидан шилиб олган сақичсимон гўштдан тайёрланган бўлса керак.  Уни сабр-матонат билан чайнамоқ, сўнг бир амаллаб ютмоқ пешонамга ёзилган бўлса, начора. Қорнимни нима биландир давоми…

Симон Кармиггелт. Ҳеч кимга осон эмас (ҳикоя)

 -Айтмаган эдимми, яна ҳамма ёқни кулга ботирдингиз, — деб тўнғиллади хотин. – Оёғингизнинг остига қарасангиз-чи, барака топгир!  Эр одатда кечки овқатдан кейин қўлидан қўймайдиган газетани тиззасига тушириб, гиламга қаради.  -Салгина-ку. Шунга шунча ваҳимами? -Бурнингизнинг шундоққина тагида кулдон турибди, ахир! – овозини давоми…

Симон Кармиггелт. Уйғониш (ҳикоя)

Профессор бугун ҳам, одатдагидек, соат жиринглашидан сал олдин уйғонди. «Чамаси, шууримда ҳам ўзига хос соат пайдо бўлганга ўхшайди», деб ўйлади у уйқусираганча кроватидан оёғини осилтириб ўтирар экан. Мангуликнинг янгидан янги лаҳзаларини қумурсқадек тиришқоқлик билан тинимсиз санаётган соат милига тикилиб қолди. давоми…