Михаил Лермонтов (1814-1841)

Лермонтов Михаил Юрьевич [1814.3(15).10, Москва — 1841.15(27).7, Пятигорск] — рус шоири. Болалик чоғлари Пенза губернясидаги Тархан (ҳоз. Лермонтов) қишлоғида кечган. 1827 йилда бувиси Е.А.Арсеньева билан бирга Москвага кўчиб борган ва 1828 йилда Москва университети қошидаги пансионнинг 4-курсига ўқишга кирган. Дастлабки давоми…

Михаил Кузмин (1872-1936)

Рус шеърияти тарихида “Кумуш аср” деб эътироф этилган ХIХ асрда ижод қилган машҳур рус шоири. У 1872 йилнинг 6 октябрида Ярославл шаҳрида туғилган. Шоирнинг оиласи кейинчалик Петербургга кўчиб боради.Михаил Кузмин гимназияни тугатгач, 1891 йилда консерваторияга ўқишга киради. Шоирнинг ижодига жуда давоми…

Ошиқ Вейсал Шатирўғли (1894-1973)

Турк халқ шоири Ошиқ Вейсал (Âşık Veysel Şatıroğlu) Туркиянинг Сивас вилоятида 1894 йили туғилган. У ҳам шоир, ҳам баҳши, ҳам созчи. Онадўли ишқ қўшиқларини янги усулда ижро этган. Унинг шеър ва қўшиқлари маъюс оҳангда, тасаввуфий йўналишдадир. Етти ёшида чечак хасталигидан давоми…

Воқиф Самадўғли (1939-2015)

Озарбойжон халқ шоири Воқиф Самад ўғли (Vaqif Səmədoğlu) 1939 йилда Боку шаҳрида туғилган. Таниқли Озарбойжон шоири Самад Вурғуннинг ўғли. Москва консерваториясида таҳсил олган. 1961— 1971 йилларда Озарбойжон давлат консерваториясида фортапиано фанидан дарс берган, сўнг Озарбойжон Энциклопедиясида бўлим мудири, “Озарбойжонфильм” киностудиясида давоми…

Рустам Беҳрудий (1957)

Алмаммадов Рустам Ҳидоят ўғли (Rüstəm Behrudi) 1957 йилда Ўрдубод туманининг Беҳруд қишлоғида туғилган. 1979 йилда Нахчивон давлат педагогика институтининг тарих-адабиёт факультетини тамомлаган. Олдин мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган, кейин “Ёзувчи” нашриётида кичик муҳаррир, муҳаррир бўлган, 1990 йилдан “Озарбойжон” газетасида бўлим мудири. давоми…

Рамиз Равшан (1946)

Равшан Рамиз Маммадали ўғли (Ramiz Rövşən) 1946 йил 15 декабрда Боку шаҳрида туғилган. 1969 йилда Озарбойжон Давлат университетини, 1978 йилда Москва Олий сценарий курсларини тамомлади. “Озарбойжонфильм” киностудиясида, “Мўзалан” сатирик киножурналида муҳаррир, киностудия Бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 1992 йилдан Озарбойжон Таржима давоми…

Микойил Мушфиқ (1908-1939)

Асли исми Мирзо Абдул қодир ўғли Исмоилзода бўлган Мушфиқ (Mikayıl Müşfiq) Боку шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Отаси шеърлар ёзган. Мушфиқ бир ярим ойлигида онасидан, олти яшарлигида отасидан етим қолади. Ҳаёт машаққатларини кичиклигидан тортади. Бувиси Қизҳайит бибидан эртак, қўшиқ ва баётлар давоми…

Уильям Шекспир (1564-1616)

Шекспир Уильям (William Shakespeare; 1564.23.4 — Стратфордон-Эйвон — 1616.23.4) — инглиз драматурги ва шоири. Тахминан 1585 йилда она шаҳрини тарк этиб, бирмунча фурсатдан сўнг Лондонга борган. Театр актёри ва драматург сифатидаги фаолияти 1580 йилдан бошланган. Шекспирнинг 1603 йилдан кейинги актёрлик давоми…

Яннис Рицос (1909-1990)

Дунёга машҳур юнон шоири Яннис Рицос (Γιάννης Ρίτσος) касодга учраган йирик ер эгасининг оиласида дунёга келган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида юнон қаршилик ҳаракатида иштирок этган. Узоқ йиллар мобайнида қамоқда ўтирган. Яннис Рицоснинг 50 шеърий китоби нашр этилган. Улардан энг машҳурлари: “Тракторлар” давоми…

Наапет Кучак (XVI аср)

Наапет Кучак – арман халқининг илк ошиқ, яъни бахши-шоирларидан бири. Унинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот кўп эмас. Баъзи манбаларда XV–XVI асрлар оралиғида Вана яқинидаги Хараконис қишлоғида (ҳозирги Туркия ҳудуди) туғилган, дейилади. Шоир ҳаётлик чоғидаёқ халқ ўртасида шуҳрат қозонган. У асосан давоми…