Халил Ризо (1932-1994)

Халил Ризо Улутурк (Xəlil Rza Ulutürk) Озарбойжон халқ шоири, атоқли миллатпарвар шоир, моҳир таржимон, Озарбойжон-ўзбск адабий алоқаларига улкан ҳисса қўшган олим. Салйан туманида туғилган, ўрта мактабни, сўнгра Боку Давлат университети филология факультетини битирган (1954). Матбуотда ишлаган, Москвадаги Жаҳон адабиёти институти давоми…

Самад Вурғун (1906-1956)

Самад Вурғун (тахаллуси; асл исм-шарифи Самад Юсуф ўғли Векилов – Səməd Vurğun) (1906.12.5, Юхари Салахли қишлоғи — 1956.27.5, Боку) — озарбайжон шоири, драматург ва жамоат арбоби. Озарбайжон халқ шоири (1955), Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1943). Озарбайжон Фанлар академияси академиги. давоми…

Рустам Беҳрудий (1957)

Алмаммадов Рустам Ҳидоят ўғли (Rüstəm Behrudi) 1957 йилда Ўрдубод туманининг Беҳруд қишлоғида туғилган. 1979 йилда Нахчивон давлат педагогика институтининг тарих-адабиёт факультетини тамомлаган. Олдин мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган, кейин “Ёзувчи” нашриётида кичик муҳаррир, муҳаррир бўлган, 1990 йилдан “Озарбойжон” газетасида бўлим мудири. давоми…

Рамиз Равшан (1946)

Равшан Рамиз Маммадали ўғли (Ramiz Rövşən) 1946 йил 15 декабрда Боку шаҳрида туғилган. 1969 йилда Озарбойжон Давлат университетини, 1978 йилда Москва Олий сценарий курсларини тамомлади. “Озарбойжонфильм” киностудиясида, “Мўзалан” сатирик киножурналида муҳаррир, киностудия Бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 1992 йилдан Озарбойжон Таржима давоми…

Микойил Мушфиқ (1908-1939)

Асли исми Мирзо Абдул қодир ўғли Исмоилзода бўлган Мушфиқ (Mikayıl Müşfiq) Боку шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Отаси шеърлар ёзган. Мушфиқ бир ярим ойлигида онасидан, олти яшарлигида отасидан етим қолади. Ҳаёт машаққатларини кичиклигидан тортади. Бувиси Қизҳайит бибидан эртак, қўшиқ ва баётлар давоми…

Шоҳ Исмоил Хатоий (1486-1524)

Озарбайжон мумтоз адабиётнинг атоқли намояндалари орасида Шоҳ Исмоил Хатоийнинг (Şah İsmayıl Xətai) муносиб ўрни бор. Озарбайжон сафавийлар давлатининг бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган Шоҳ Исмоилнинг сиёсий фаолияти, маданиятни равнақ топдириш соҳасидаги хизматлари унинг бадиий ижоди билан чамбарчас боғлиқдир. Шоҳ Исмоил 1486 давоми…

Муҳаммад Фузулий (1498-1556)

Муҳаммад Сулаймон  Фузулий (Məhəmməd Füzuli) (1498 Карбало ш., Ироқ – 1556) — озарбайжон шоири ва мутафаккири. Озарбайжон, форс ва араб тилларида ижод қилган. Отаси Баёт кабиласидан бўлиб, 15-аср охирларида Озарбайжондан Бағдодга кўчиб борган. Бағдод мадрасаларида таҳсил олиб, ўзи ҳам мударрислик давоми…

Ислом Туркой (1950)

Аҳмадов Ислом Ҳафтик ўғли (Ислом Туркой – Islam Türkay) 1950 йилда Қазах туманининг Темирчилар қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, Сумгаит кимё заводида ишлай бошлаган. 1977 йилда Озарбайжон давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Ёзувчи” нашриётида кичик муҳаррир, 1983 йилдан муҳаррир вазифасида давоми…