Олимжон Холдор. Тушуниш (ҳикоя)

Профессор Мавлавий унга термулиб қолди. Нима учундир кўзойнагини олиб, шишаларини дастрўмолчаси билан артган бўлди ва қайтадан тақди. “Ҳм”, дея ўрнидан турди-да, хона бўйлаб у ёқдан-бу ёққа юра бошлади. Афтидан у шогирдидан бундай такаллуфсизликни кутмаган, бу унга ўта ҳурматсизлик, шаккоклик бўлиб давоми…

Барно Рустамова. Асир (ҳикоя)

Рассом алам билан мўйқаламларини синдириб ташлади. Суратларни йиртиб-йиртиб деразадан улоқтирди. Телбаларча кўчага чиқди-ю, қаёққадир кета бошлади. У ўзидан ўзи норози бўлар, суратни сотган кунига лаънат ўқирди… Балки муҳтож бўлмаганида уни сотмасмиди. Нега энди ўша қизни қайтадан чизолмаяпти? Нега?! Беихтиёр суратни давоми…

Сенека. Вақтингни бой берма

Луцилийга мактублар Биринчи мактуб Луцилийга Сенекадан салом!Луцилий, худди шундоқ йўл тутгин! Ўзингни ўзинг қўлга ол, авваллари сендан тортиб олишган ёки ўғирлашган, бекор ўтган вақтни тежагин ва йиғингин.Мен ҳақиқатни ёзаётганимга ишонч ҳосил қил: вақтимизнинг бир қисмини куч билан тортиб оладилар, қолганини давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Биз ўтган йўллар (ҳикоя)

Истибдод нураётган, йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган кўклам пайти эди.Шундай кунларнинг бирида Ўзбековулдаги ягона озиқ-овқат дўконига “талон” бўйича тарқатиладиганидан ташқари уч қоп ун ортиқча олиб келингани ҳақидаги хабар қишлоққа яшин тезлигида тарқалди.Аста намозшом бостириб келаётган бўлишига қарамасдан бир пасда дўкон олдига давоми…

Абдуқаюм Беккамов. Мукофот (ҳажвия)

Бошлиқ юзидаги тажанглик эрталабданоқ бутун бошли идоранинг ҳаловатини ўғирлади. Ходимлар кўнглига ғулғула тушди. “Да-аа-аа, — дейишди айрим ходимлар, — хўжайин эрталаб янгамиз билан роса жанжаллашган кўринадилар. Энди бутун аламини биз бечоралардан олмоқчилар, шекилли”. Хўжайиннинг амри билан барча ишчи-хизматчилар ҳайҳотдек хонага давоми…

Қўчқор Норқобил. Кичик остона (қайдлар)

САМОДИЛ Таътилда эдим. Университетда ишлайдиган файласуф дўстим қўнғироққилиб қолди: “Бугун очиқ дарс бўлади… Ватан туйғуси… Ватан мавзусида! Талабалар сени таклиф қилишаяпти”. (Шу ери ёлғон бўлди, талабалар эмас, ўзи таклиф қилаяпти…). У десам бу деди, ке, келмасанг бўлмайди, деб туриб олди. давоми…

Ориф Ҳожи. Оппоққина қушгинам (ҳикоя)

Ёлғиз қушни, ирим қилиб, отмас мерганлар… Халқ достонидан. Мустафо севиб уйланди. Ҳарбий хизматдан елкалари тўлишиб, мускуллари шишиб қайроқдек йигит бўлиб қайтдию қишлоққизларини бирма-бир назардан ўтказа бошлади. Унинг лочин кўзлари шу йил ўнинчини тугатган Гулюзда тўхтади. Гулюз сулув қиз. Ўртабўй. Тўлишган давоми…

О’Генри. Ёзилмаган ҳикоя (ҳикоя)

Мен сизларга ҳикоя қилмоқчи бўлган ушбу воқеа “Тонгги маёқ” газетасида ишлаб юрган пайтларим содир бўлганди. Мен Нью-Йорк кўчалари бўйлаб кезар эканман, йўлимда учраган не ҳодиса борки, ҳикоя қилиб ёзаверардим. Тирикчилигим шунинг орқасидан, газетада доимий штатда бўлмаганим учун маблағ масаласи ҳам давоми…

Жўра Фозил. Бахт (ҳикоя)

Фаррух тун бўйи ишлаганига қарамай тонгда вақтли уйғонди. Деразадан хирагина нур тушиб турар, дераза ортидан эшитилаётган шамол ва хазонлар саси мезон бошланганидан дарак берарди. У бир муддат хаёл суриб ётди. Танасида ҳорғинлик, руҳида маҳзунлик зоҳир эди. Янги романга сўнги нуқтани давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Аёл (ҳикоя)

Деворлари оппоқ хона. Дераза ойнасидан тўкилаётган оппоқ нур аёлнинг юзида жилва қилди, юмуққовоқларини қизартирди, бармоқларидаги узукнинг олмос кўзчаларида акс этди. Аёлкўзларини очди. Шуъла энди унинг қорачиқларида аксланди. “Қандай ёқимли… Тирикликнинг яна бир тонги отди, — аёл кўзларини юмиб, қуёш нурларини давоми…