Муҳаммад Очил. Ҳали боплайди (ҳажвия)

Жамол Жўшқин муҳаррир хонасига қуюндай бостириб кирди.— Хўш-ш?! – деди қалин қошларининг ҳар бир мўйини игна қилиб. — Сўраш жоизми?! Не сабаб, каминага мукофот ёзилишида фаромушга йўл қўйилибди?! “Остонаи-таҳририят” тупроғини йигирма йилдан ошиқ ялаб келаётган мендай жафокаш журналист… Эҳм, қолаверса, давоми…

Юсуф Зиёдов. Меҳр (ҳикоя)

Телефон жиринглади. Гўшакдан аёл кишининг ниҳоятда ёқимли, мулойим ва ийманиш оҳангидаги овози эшитилди. Билсам, у бизнинг соҳамизга унчалик тегишли бўлмаган масала юзасидан қўнғироққилибди. Чекка вилоятдан эканлиги, кимга мурожаат қилишни билмаганлигини айтиб, иложи бўлса ёрдам беришимизни сўради. Телефон орқали ҳал қилса давоми…

Ғози Раҳмон. Ойпари (ҳикоя)

Ойпари ёввойи каптарнинг сулув боласи, негадир бошқа қариндошларига сираям ўхшамас, аъзойи бадани оппоққина тук билан қопланган эди. У осмон билан бўйлашадиган “Келин учди” жарида яшарди. Ўтган йили эрта баҳорда жардан бехос тарма учдию уяси бузилиб кетди. Қоронғу тўс-тўполонда тасодиф қайиғининг давоми…

Суюндик Мамиров. Ота (ҳикоя)

Расул ота бизга қўшни маҳаллада яшайди. Жуда нуроний, фариштали мўйсафид. Бир пайтлар ҳамқишлоқ бўлганимиз учун (ҳозирда шаҳарда яшаймиз) у кишининг уйига ҳол-аҳвол сўрагани бориб тураман. Қизларини тагли-тугли жойларга узатган. Чол-кампир ўғли ва келини билан бирга яшашади. Уларнинг хонадонидаги тартиб, озодаликка давоми…

Нуриддин Исмоилов. Деҳқонмисан, деҳқон! (ҳажвия)

Ҳаммаси шаҳардан қишлоққа борганимдан кейин бошланди. Биласизми, мен табиатан меҳнаткаш одамман. Бир ишга бел боғладимми, тамом, охирига етказмагунимча қўймайман. Ишлаётганимда на ейман, на ичаман. Ана шунақа: иш деса, томдан ташлайдиганлар хилиданман.Адашмасам, ўтган йилнинг май ойлари эди. Қишлоққа борсам, иккита укам давоми…

Муаттар Баратова. Райҳон (ҳикоя)

Куз оёқлаган эса-да, табиат ҳали ҳам очилмаган қирраларини намоён этишда давом этмоқда. Олис ўлкаларга йўл олаётган қушлар парвозида андак ҳазинлик сезилади. Сарғайган япроқларнинг бир маромда тўкилиши эзгин бир кайфият уйғотади кишида. Мактабимиз ҳовлиси теграсида саф тортган адл тераклар новдаларида эса давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Тоға-жиянлар (ҳикоя)

У қоровулхона йўлагидан кетаётиб бежиримгина қўл телефон топиб олди. Сиртига тилла суви югуртирилган бўлиб, ажабки, фақат учтагина тугмачаси бор эди: яшил, қизил ва яна овоз белгисини кўрсатувчи тўлқинли чизиқчалар тортилгантугмача!Қари-қартанглар, кўзи ожизлар учун овоз билан истаган одамини чақириб берадиган “сотка”лар давоми…

Салим Абдураҳмон. Қадр (ҳикоя)

Камол тегирмончи машинага деб жамғарган пулини белигабоғлади-да, доим сочини устара билан қирдириб юрадиган тақир бошига ўн йиллик қулоқчинли малла телпагини бостириб, эгнига эски чарм курткасини кийди ва отини миниб қўшни қишлоққа йўл олди. …У анчадан бери дўсти Сафаралининг «Волга»сини кўз давоми…

Яйра Абдуллаева. Ёлғизим (ҳикоя)

Яна кеч қолдим. Ярим соатга… Мен хоҳлабмидим шуни… Нима, сизни уйга кеч қайтган вақтингиз бўлган эмасми? Умуман, қачон келишимдан қатъий назар, кунимнинг тонгидан шомигача ҳисобини беришим шарт унга. Бераётган саволлари бошимни гангитса ҳам, дудама сўзлари юрагимга ботиб, кўксимни вайрон қилса давоми…

Ҳамрохон Мусурмонова. Шабнам соясидаги муҳаббат (ҳикоя)

Тоҳирнинг ғалати одати бор. Баҳордан кеч кузгача ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасидан аввал туриб, ҳовлидаги майсалар устида ялангоёқ юради. Муздек шудрингдан танаси яйрайди. Ҳовлисидагиям-яшил майсаларни кунда-кунора суғоради. Димоғига ўт-ўлан ҳиди урилиб, ҳузур қилади. Бугун ҳам ўрнидан турдию юз-қўлини ювиб, майсаларга давоми…