Орзиқул Эргаш. Онамнинг эртаклари (ҳикоя)

Онам Мастура Ширинхўжа қизи вабарча фронт орти жафокашлари хотирасига бағишлайман. ЗАРБУВИ Авжи саратон. Иш дегани қайнаган. Ғўза чопиқ, суғориш, бир ёқда арпа, буғдой бош тортиб, ўроққа келиб турибди. Устига устак дарё тошиб, бир-икки даъфа дамба босишгаям опкетишди…Ҳозир эса дала чеккасида давоми…

Ҳабиба Зейналова. Қалб ойнаси (ҳикоя)

Сулаймон-киши дунёда ўзининг боғчали уйидан чиройлироқ жой йўқлигига имони комил эди. Шаҳарнинг тепалик томонига жойлашган мана шу уйда у ёруғ дунё юзини кўрди, ошини ошаб, ёшини яшади, шу ерда болалари туғилиб, вояга етишди. Сулаймон-кишининг бир қизу бир ўғлибор эди. Ўн давоми…

Азиз Несин. Бола нега йиғлади (ҳажвия)

– Менинг ўғлим – ҳавас қилгулик, – деди у.– Илоҳим узоқ умр ато этган бўлсин! – жавоб бердим.Биз битта корхонада ишлаймиз ва у билан кунига уч маротаба учрашиб турамиз. У ҳар гал ўғлини менга мақтайди:– Бола эмас, ақл тўла хум. давоми…

Ўктам Мирзаёр. Ор (ҳикоя)

Нурбойга бу исмни раҳматли отаси Холбой бува қўйган.У бўй торта бошлаган тўнғичининг бошини силаб, бот-бот: “Бор умидим сендан, болам, мен бу дунёда яккаю ёлғиз ўсдим, ёлғизликқурсин, укаларингга, сингилларингга бош бўл, дўсту ёрларингдан айрилма”, дер эди. Холбой бува саккиз ўғил, икки давоми…

Тўлқин Эшбек. Жавоб (ҳажвия)

Учқун Бўронович кўчага отланган маҳал хотини зорланди: — Кун бўйи сўрайвериб одамни хуноб қилиб юборишади. Жилла қуриса, қўлидаги рақамини айтинг, деб қисташгани қисташган… Энди қўл телефони олмасангиз бўлмайди чоғи… — Кейин нима бўлишини биласанми? — зардалироқ оҳангда чиқди эрининг овози. давоми…

Азамат Қоржовов. Фарзандлар (ҳикоя)

Шаҳарга кетаётган куним онам Гулжон момоникига кириб ўтишимни тайинлади. Эҳ, Гулжон момо шўх эди, кампир бўла туриб кампирларга ўхшамасди. Ўғли Аҳмадқул уйидан чиқиб кетмаганида, балки ҳозир ҳам тишсиз оғзини катта очиб кулаётган ва: — Онангнинг елкасига ўт ёқма, барака топгур. давоми…

Баҳодир Қобул. Оқ камар (ҳикоя)

Бошлаб, ҳуштагини чалиб шамол келди. Бесаранжом тўзон кейин кўтарилди. Жаркўчани у бошидан бу бошига ҳаммани ҳангу манг қилганча изғиди.Ҳар бир дарахтни қўлтиқлаб, силтаб-силтаб кўрди. Ҳар бир ғовни ғиққиллатиб очиб-ёпиб, ҳар бир дарвозани дангиллатиб уриб кўрди. Ўзини қаерга қўйишни, қаерга уришини давоми…

Михаил Зошченко. Воқеа (ҳажвия)

Кеча, азизлар, бизнинг коммунал квартирамизда анчайин муҳим воқеа содир бўлди.Шу десангиз, рафиқам билан эндигина кинодан қайтган эдик. Ўзимнинг хонамда ўтирибман. Калавотда. Пойабзалимни ечяпман. Бир этигимни энди ечган ҳам эдимки,ташқаридан аянчли қичқириқ эшитилди.Айтиш мумкинки — чинқириқ.Хотинимнинг ранг-рўйи оппоқ оқариб кетди ва давоми…

Михаил Зошченко. Тирик мурда (ҳажвия)

Бир ишчи ғалати воқеани бошидан кечирди. Бу шунақа ғалати воқеаки, ундан хабар топганнинг ярми, ҳойнаҳой, ичишни ташлаб юборсалар керак.Лекин бўш келма, ҳурматли ўқувчи! Ичишни ташлаш – бу унчалик қўрқинчли эмас. Ўз вақтида керосиндан бошқа ҳамма нарсани ичган муаллиф ҳам, масалан, давоми…

Муҳаббат Тўхташева. Ечим (ҳикоя)

Моҳира бугун ҳам шу қарор билан уйқудан уйғонди: бўлди, бугундан қолдирмайман. Шу ўй бир ҳафтаки бошидан чиқмайди, қадалиб келаверади. Туновги тушига ҳам оралагандай бўлди-ёв, адашмаса. Қўлида оппоқ тухум, ёриш учун зўр бериб сиқармиш, ёрилмасмиш. Уйғониб қўрқиб кетганди, мана оқибати, тиламаса давоми…