Умарали Норматов. Сеҳрли тўрт сатр (2009)

Машҳур адибимиз Шуҳратнинг эллик ёшлик тўйи 1968 йил баҳорида ўтказилиши керак эди. Бир неча сабабларга кўра юбилей кечиктирилди. Шуҳрат ака волидаи муҳтарамаларини ниҳоятда ҳурмат қиларди. Ўзининг эллик ёшлик юбилейи тараддуди ҳақида сўз очилганида, у киши онам саксон ёшга тўляпти, аввал давоми…

Бегойим Холбекова. Ўзбек тилидан инглиз тилига таржималар тарихидан

Ўзбек адабиёти жаҳондаги энг қадимий адабиётлардан бири ҳисобланади. “Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари”нинг 2003 йилда нашр этилган биринчи жилди (тузувчилар – профессорлар Насимхон Раҳмон ва Ҳамидулла Болтабоев) сўзбошисида ўзбек адабиётининг (умуман, қадимги туркий адабиётнинг) илк даври тўғрисида фикр юритилиб, милоднинг V давоми…

Хосият Бекмирзаева. Бобур ва Умар Хайём

Бобур ижодига форс шеърияти ҳам кучли таъсир кўрсатган. Ўша даврда зодагон табақадагилар форс тилини ўз она тили даражасида билган. Мактаб, мадрасаларда форс адабиёти асосида адабий таълим берилган. Саъдий, Ҳофиз сингари форс адабиёти намояндалари асарларидан барча зиёлилар баҳраманд бўлишган. Бобур ҳам давоми…

«Шарқ юлдузи» журналининг 1995 йил сонлари тўлиқ тўплами

Шарқ юлдузи — 1995, № 1-2 Шарқ юлдузи — 1995, № 3-4 Шарқ юлдузи — 1995, № 5-6 Шарқ юлдузи — 1995, № 7-8 Шарқ юлдузи — 1995, № 9-10 Шарқ юлдузи — 1995, № 11-12 “Шарқ юлдузи” журналининг 1995 давоми…

«Тафаккур» журналининг 1994-1995 йил сонлари тўлиқ тўплами

Тафаккур — 1994, № 1 | Тафаккур — 1995, № 1 | Тафаккур — 1995, № 2 | Тафаккур — 1995, № 3-4 “Тафаккур” журналининг 1994 йил сонлари умумий мундарижаси ИСТИҚЛОЛ ЧЕЧАКЛАРИ Эркин Юсупов. Саодат калити. 1-8 ИФТИХОР Саид Аҳмад. давоми…

Суйима Ғаниева. “Умрум узанар, жамъиятим ортар…” (2009)

Озарбойжон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Ҳамид Маммадтағи ўғли Орасли 1909 йилнинг 23 февралида қадим Ганжа шаҳрида дунёга келган. Аввал Ганжа мадрасаси, дорул-муаллиминда ўқиди, битиргач, адабиётдан дарс берди. Кейин Озарбойжон давлат педагогика давоми…

Отабек Сафаров. Қодирий бизга халақит берсин (2009)

Тил миллатнинг қиёфасини кўрсатар ва демакки, унинг кимлигини англатар экан, тил учун қайғуриш қанчалик аҳамият касб этишини таъкидлаш ортиқчадир. Адабиётнинг, хусусан, наср тилининг миллий тил тараққиётидаги ўрни катталиги ҳеч кимга сир эмаски, адабиётшунос олим Б.Карим тўғри таъкидлаганидек, “Ўлик тилни тирилтирадиган давоми…

Нурбой Жабборов. Дилидаги тилида эди (2009)

Фурқатнинг “Шоир аҳволи ва шеър муболағаси хусусида” номли назмий асари, Фитрат, Чўлпон ва Вадуд Маҳмуднинг адабий рисолалари ҳамда мақолаларидан бошланган янги замон шеършунослиги Ойбек, Ғафур Ғулом сингари академик адиб ва шоирларимиз, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Бегали Қосимов сингари нуктадон олимларимиз давоми…

Омон Мухтор. Она тили онадек муқаддас (2009)

Адабиёт газетамиз давра суҳбати уюштиргани хайрли иш.Ўтган асрда неча бора ёзув (алифбо) ўзгаргани очиқ кўриниб турган “содда ҳолат” бўлса, тил ўзгариб боргани манзараси дарҳол кўзга ташланавермайдиган “мураккаб ҳолат”дир. Ўз касбини озми-кўпми билган ҳар қандай (профессионал) ёзувчи бу манзарани тасаввур қила давоми…

Иброҳим Ғафуров. Асил муаллим — таржимон ва тадқиқотчи (2009)

Таниқли адабиётшунос олим, ижодкор таржимон Асил Рашидов узоқ йиллардан бери Чингиз Айтматов ҳаёти, ижодиётини ўрганиш билан шуғулланади. Уни ҳақли равишда Айтматовнинг ўзбек таржимони деб билишади. Шу билан бирга, у Айтматов асарларининг ўзбек китобхонларига муҳаббатли тарғиботчиси.Асил Рашидов ўтган аср эллигинчи йилларининг давоми…