Нурбой Абдулҳаким. Тафаккур довони (2006)

“Исмлар осмондан энади…”. Ҳар сафар Озод ака ҳақида ўйлаганда ушбу ҳикмат ёдга келаверади. Устоз бир умр озод фикр билан озод шахс сифатида яшади. Олимнинг ёзган асарлари, адабий-илмий мулоқотларда, ўзаро суҳбатларда айтган фикрлари шундай дейишга асос беради. Озод Шарафиддинов муайян қолипга давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Бозор адабиёти истеъдодни сўндиради (2006)

Адабиётда ҳамиша янги сўз, янги овозга эҳтиёж бўлади. Бусиз адабиёт ривождан тўхтайди. Бир жойда туриб қолади ва ўзини-ўзи такрорлай бошлайди. Бу майдонга йўл ёш истеъдодлар учун ҳамиша очиқ бўлиши керак. Ҳаётни ижодкор кўзи ва диди билан кузатишга, бадиий идрок этишга давоми…

Иззат Султон: «Иккаламиз битта бўлиб кетдик» (2006)

Университетда ўқиб юрган кезларимиз Ёзувчилар уюшмасида ўтказиладиган учрашувларни қолдирмасдик. Мажлисларда устоз Иззат Султон тез-тез сўзга чиқиб турарди. Устознинг чиқишларини ўттиз йилдан зиёд тинглаб келган бўлсам, бирон марта ўзларини ўзлари такрорлаганини эшитмаганман. Шу-шу, устоз ишлайдиган институтда ишлашни орзу қила бошладим. Орзуим давоми…

Туманбой Мўлдағалиев (1935-2011)

Туманбой Мўлдағалиев (Тұманбай Молдағалиев) Олмаота вилояти, “Меҳнаткаш қозоқ” туманида дунёга келган. 1958 йили Қозоғистон Давлат университетининг филология факультетини битирган. Шоирнинг илк шеъри (“Украин қизига”) 1954 йили босилган. 1957 йили Талабанинг дафтари” номли илк тўплами нашр этилди. Шундан кейин унинг “Комила” давоми…

Ёвуз Булант Боқилар (1936)

Атоқли турк шоири Ёвуз Булант Боқилар (Yavuz Bülent Bâkiler) 1936 йилда Сивас шаҳрида туғилган. Дастлабки шеърлари “Қўбуз”, “Ўрхун” ва “Ҳисор” журналларида чиқа бошлади. Сўнгра тўрт шеърий китоби – “Ёлғизлик” (1962), “Чакмон” (1971), “Дувоқ” (1971) ва “Сенинг-ла” (1980) босилиб чиқди ва давоми…

Ҳайнрих Ҳайне (1797-1856)

Ҳайнрих Ҳайне (Christian Johann Heinrich Heine; 1797.13.12, Дюссельдорф — 1856.17.2,  Париж) — немис шоири, публицист, танқидчи ва мутафаккир. Бонн, Гёттинген, Берлин университетларида ўқиган (1819—25). Биринчи шеърий тўплами «Қўшиқлар китоби» (1827) романтизм руҳида ёзилган бўлиб, унда немислар ҳаётидаги мешчанлик, худбинлик қораланади. давоми…

Хуршид Даврон (1952)

Хуршид Даврон 1952 йил 20 январда Самарқанд вилоятига карашли Чордара қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1975). Дастлабки шеърлар тўплами — «Қадрдон қуёш» (1979). «Шаҳардаги олма дарахти» (1979), «Тунги боғлар» (1981), «Учиб бораман кушлар билан» (1983), давоми…

Абдулла Орипов (1941-2016)

Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти, Косон туманига қарашли Некўз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1990). Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1963). Илк шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» (1965). «Кўзларим йўлингда» (1966), «Онажон» (1969), «Руҳим», «Ўзбекистон» давоми…

Шукрулло (1921-2020)

Шукрулло (Юсупов) 1921 йил 2 сентябда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Педагогика билим юрти (1935— 38) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944). Илк шеърлар тўплами — «Биринчи дафтар» давоми…

Туроб Тўла (1918-1990)

Туроб Тўла (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12 ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилоятининг Турбат қишлоғи — 1990.20.4, Тошкент) — шоир, драматург ва кинодраматург. Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент театр билим юртида (1934—38), Тошкент педагогика институтининг тил ва давоми…