Меҳринисо Қурбонова. Дунё гўзал (ҳикоя)

Баҳорнинг илк кунлари эди. Атрофдан пуштиранг, оппоқ бўлиб гуллаган дарахтларнинг муаттар ҳидлари таралиб турарди. Ҳар куни икки томони чинор, акация дарахтлари соя ташлаган йўлакдан юриб ишга кетаман. Бошқа яқин йўллардан ўтиб боришим, вақтимни бироз бўлса-да тежашим мумкин. Аммо айнан мен давоми…

Шодмон Отабек. Имтиҳон яқинлашганда (ҳажвия)

Хуллас-калом, ана шу ажойиб даврнинг ажойиб гаштини «маза» қилиб суриб юрган қаҳрамонларимиз — Тошпўлат, Мўмин, Ҳамидлар ётоқхонада ширин уйқуда эдилар. Талаба халқини биласиз — уззу кун тиниб-тинчимайди, қоқ ярим тунгача ухлашни хаёлига келтирмайди. Жамики муаммоларнинг ечимини охирги кечага тақаб қўяди. давоми…

Маҳбуба Холова. Ўзим айланай (ҳажвия)

Шу айрим хотинларга ҳайронман-да… Битта эркакнинг кўнглини топишолмайди. Эри кўринди дегунча дағ-дағ титрашади. Эркак дегани, асли ёш боладай гап-да. Ўзим айланай, деб, икки оғиз ширин гапирсангиз, чойга солинган қанддай эриб кетади.Толеимдан айланай, ўзимнинг эргинам ажойиб-да. Қўй оғзидан чўп олмаган… Бировнинг давоми…

Гулчеҳра Жамилова. Мендай одамни боплади-я (ҳажвия)

«Шодивой жуда ҳушёр, бўшангроқ кишиларнинг танобини тортиб туради», дейишди бир даврада.— Намунча уни мақтадинглар, мана мен бир девор қўшниси бўлсам-да, ҳали бирор мартаям боплаб кетолгани йўқ! — деди Салим ферма.Бу гап Шодивойнинг қулоғига етди. Индамади. Пайт пойлади. Ферманинг шундоққина ёнгинасида давоми…

Гулчеҳра Жамилова. Ўттиз йил аввалги гап (ҳажвия)

Болта агрономнинг хўп ажойиб боғи бор. Хўжаликка келган меҳмон борки, шу боғда тунаб кетади. Бир куни раис бобо битта хорижликни агрономикага бошлаб келди.— Меҳмонни зериктирмайсиз-да, Болтавой, — деб тайинлади.— Э, ёнида тилмочи йўқ-ку, қандоқ тил топишаман?— Бемалол сўзлашаверинг. Ўзбекчани биларкан, давоми…

Илҳом Зойир. Қизилиштон (ҳажвия)

Деразадан тушиб турган қуёш нури кесак қисган қовундек чўзинчоқ бошни ялтиратиб, хонани янада нурафшон қилиб турарди. Деразага қарама-қарши ўтирган бўлим мудири Каром Саломов эшикнинг амиркон этикдек «ғарч» этган товушидан хаёли бўлинди. Эшикдан мўралаган кишининг чеҳраси таниш бўлса керак, ялтироқ бошини давоми…

Нормурод Норқобилов. Бўрон қопган кун (ҳикоя)

Келинининг аломат феъли бор — ҳуши тоблаган кунлари, ҳе йўқ-бе йўқ, бирдан тушлик кўтариб келиб қолади. Сўнг эса, шу гапни иддао йўсинида такрор этади: «Иккитагина сомсага қорнингиз тўяди. Шу иссиқда овора бўлишим шартмиди». Қайнонаси Эшқулнинг сомсасидан емаслигини яхши билади. Билгани давоми…

Ўсарали Нишонов. Сиз ҳам тўйга боринг (ҳажвия)

Ўғил уйлантириш тараддудида юрган Абдураззоқ ака кечки пайт чойхонада улфатлари билан «қиттак-қиттак» дори қилиб, уйига келди. Келишини кутиб, кўзи тўрт бўлиб турган хотини Шарофатхон:— Бу айрони ачимаган эркакдан дод дегим келади-да! — дея койиб берди. — Тинчликми, хоним? — деди давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ёқуб изқуварнинг ҳийласи (ҳикоя)

Ёқуб тўрам калласини салгина бошқача ишлатган эди, ҳаётида тубдан бурилиш юз берди: киссаси пул кўрди, рўзғорига барака кирди, номи маҳалла-кўйнинг оғзига тушди, ҳаммасидан ҳам, бегоналар тугул, уйидаги бола-чақаларигача унинг иззат-ҳурматини жойига қўядиган бўлишди! Тилидан ҳам, дилидан ҳам “Етказганига шукр” тушмайди-ю, давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Катта одамнинг кичкина таниши (ҳикоя)

Ҳар доимгидай, ғалабанинг эгаси кўп бўлди. Дўстовуллик Эшимқул калнинг тўнғич ўғли шаҳарда ка-атта амалдор бўлгани хушхабари қишлоққа етиб келар-келмас, Холиқулнинг болалигида тиришқоқ бўлганини билганлару ҳов ўша замонлар, яъни болакай қишлоқ мактабида ўқиб юрган чоғларидаёқ уни тўғри йўлга солган, бугунги мартабага давоми…