Саид Анвар. Қизиқлар ва велосипед (ҳажвия)

Сарлавҳа дидингизга унча ўтиришмади-а? Аммо менга бу икки сўз негадир эгизакдай кўринади. Бу, ҳойнаҳой, велосипедини ўғирлатмаган қизиқчи бўлмаганини суриштириб билганим ва бул ҳақда қизиқчи бўлиш учун велосипед ўғирлатиш керак ё велосипед ўғирлатган одам қизиқчи бўлади, дея оламшумул хулоса чиқарганим сабаб давоми…

Саид Анвар. Мамасиддиқ (ҳажвия)

— Тўғрисини айт, ука, ўлиб қолсанг, ортингдан нечта одам келади?Бунақа совуқдан совуқ гаплар фақат Мамасиддиқ акадан чиқади. Аслида ака жуда зўр одам. Чекмайди — бировдан сўраб олишнинг иложи бўлмаганда. Ичмайди — ухлаганларида. Бир замонлар катта-катта амалдорларга ҳайдовчилик қилган. Ҳозир, энди давоми…

Абдулла Аҳмад. Тўй кимники? (ҳажвия)

Маслаҳат яхши-да. Нега дейсизми? Оббо, ўжар одамга ўхшайсиз-ку! Ахир, маслаҳат хом ишни пишитади. Ками-кўстни тўлдиради. Гапнинг ўғил боласини айтайми? Ҳеч ким лўнда қилиб маслаҳат беришда Тўзғанбойнинг олдига тушолмайди. У шундоғам фойдали маслаҳатлар берадики, битмаган ишингиз битгандай, тақа-тақ тўхтаган юмушингиз юришгандай, давоми…

Алхимик билан учрашув (Пауло Коэльо ва Дмитрий Воскобойников мулоқоти) (2003)

Биз Пауло Коэло билан бундан бир йил муқаддам — у Москвага келганида танишган эдик. Ўшанда унинг Россиядаги ноширлари Интерфакс агентлигида адибнинг матбуот конференциясини ўтказмоқчи бўлишган. Мен шу агентликда хизмат қилардим. Бироқ мен унинг ижоди билан анча аввал — 1998 йилнинг давоми…

Илм пулга сотиладими?

Хўш, биз илм деганда нимани тушунамиз? Маълумки, дунё бошидан оёғигача — жумбоқ. Ана ўша жумбоқлар эшигига тушадиган калит илмдир. Бу калитга эга бўлмоқ учун эса одам бир қадар покланмоғи жоиз. Мабодо, илм ишига пул аралашса, мазкур ҳолатнинг ўзи залолат ботқоғи давоми…

Саломат Вафо. Девор (ҳикоя)

Илк келган маҳалим, бу ер кўзимга худди операция хонасига ўхшаб кўринарди, дардим бир оз ариди шекилли, кейинчалик кўзим ўрганиб кетди. Аммо палатадаги ҳамхонам сал ғалатироқ чиқиб қолди: рангпар, озғин, жонсарак, бир қарашда, одамда қарама-қарши туйғулар уйғотади, жирканишми, раҳмдилликми?.. Аслида, бу давоми…

Станислав Стратиев. Шахсий фикрим қани?

Эрталаб Петров бир қултум қаҳвасини ичди-ю, хотинининг пешонасидан ўпиб, ишга отланмоқчи бўлиб, остонага етганда ҳаяллаб, чўнтакларини ковлаштира бошлади. — Нимангни излаяпсан? — деди хотини. — Фикрим… менинг фикрим… топилмаяпти, — деди Петров кийимларини пайпаслаб, киссаларини ковлашда давом этаркан. — Қаёққа давоми…

Мақсуд Қориев. Бир ойда ўласиз (ҳажвия)

Аҳмад полвон ўтирса тура олмас, турса ўтира олмасди. Эҳ-ҳе, уни кўрсангиз ҳайрон қоласиз, кўчада келяпти-ю, худди тоғ юраётгандай ваҳимали. Ўзи ҳам юз элликдан ортиқ. Аслида маҳалладаги энг семиз одам шу. Гавдасига яраша бирор жойда кураш тушса ҳам майли эди, қайда давоми…

Абдулаҳад Ўрмонов. Лафзи қайтмаган йигит (ҳажвия)

Валижон велосипеддан тушиб, энди бозор томонга бурилган эди, кимдир елкасига қўлини қўйди. Ортига ўгирилганди, қоп-қора мўйловчаси ўзига ярашган, башанг кийинган йигит кулимсираб, икки қўлини чўзди:— Э, акахон, бормисиз? Салом берсак, алик олмайсиз?— Узр. Эшитмабман, — деди Валижон йигитга ҳайрон боқиб. давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Жаҳон тан олган шоир

Ҳинд форсийзабон шеъриятининг чароғон юлдузи Амир Хусрав Деҳлавий бўлиб, бўлғуси шоирнинг отаси Сайфуддин Маҳмуд ХIII аср бошларида Ўрта Осиёга ёпирилган Чингизхон қўшинларининг балосидан ўз элатини сақлаб қолиш мақсадида ватани Шаҳрисабзни тарк этиб, Ҳиндистон сари юзланган эди. Маълумки, ХII аср бошларида давоми…