Хайрулло. Қаърим (ҳикоя)

«…тортанак алфоз яшайверибмиз» Бахтиёрга Баҳайбат бўшлиқдан — истакнинг қутурган бўронларида оққанича бино бўлганди баҳайбат бўшлиқ… Шаклга солинган, Қаҳр, Меҳр, Дард, Қувонч шаклли шамоллар эсарди унда… Улар уста эдилар. Ҳуштак ясашарди шамоллар, мен ўша ҳуштакларнинг биттаси — номсиз шакллиги эдим.У сиёҳранг давоми…

Амрита Притам. Амакри (ҳикоя)

Ожизлик ва кучли нафрат ўтидан Кишорнинг лаблари титрарди. Тўйининг биринчи кечасиёқ хотинининг кўксига лабларини босганда, оғзида шолғом таъмини туйгандек бўлди…Бугун отаси ҳовлининг ҳаммаёғини электр чироқлари билан безаттириб қўйди. Алоҳида ажралиб туриши учун опалари, янгаларию дўстлари Кишорнинг ётоқхонасига шамчироқлар қадаб чиқишди. давоми…

Ж. Фужер. Севги изҳори (ҳикоя)

Бу, бир вақтлар, шаҳарнинг энг муҳташам уйларидан эди. Янгигина қурилиб, тошлари ҳали оппоқ бўлган пайтда кўчанинг ҳуснига ҳусн қўшиб турарди. Кейинчалик ҳамма нарса секин-аста ўзгариб кетди. Эндиликда бино замона руҳига, машиналар ва одамларнинг кийим-бошларига мос тушмай, қандайдир бегонага ўхшаб қолганди. давоми…

Ясуси Иноуэ. Жилвагар тўтича (ҳикоя)

Боғим чоққина бўлса-да, куз келиши билан бу ерга ҳар хил қушлар учиб келишади. Шу яқин атрофда отчопарга туташ боғ ҳам бор, қушлар ана ўша ерда тўпланишади ва гоҳ у ранглиси бўладими, гоҳ бу ранглисими, йўл- йўлакай менинг боғимга учиб келаверишади. давоми…

Франческо Петрарка. Авлодларга мактуб

Мабодо менинг арзимас, фақирул-ҳақир номам замонлар ва маконлараро келгуси авлодларга етиб борса, мабодо эй, келажакдаги ўқувчим, менинг кимлигим ва нималарни ёзганим сени сал-пал қизиқтириб қолса (аслида ўша замонларга исмим ва ижодим етиб боришига унчалик умид бўлмаса-да), мен ҳақимда чала-чулпа қандайдир давоми…

Франц Кафка. Миленага мактублар

(апрел 1920 й.)Меран-Унтермайс, Оттобург пансиони.Муҳтарама Милена хоним,икки кеча-ю кундуз қўйиб ёққан ёмғир ҳозиргина тинди; эҳтимол, бу узоққа чўзилмас, бироқ нима бўлганда ҳам бундай ҳодисани нишонлаш керак — мана, мен Сизга хат ёзаяпман. Дарвоқе, ёмғирни мен енгил ўтказдим, бунинг боиси, бегона давоми…

Акутагава Рюноскэ. Сувости мамлакатида (қисса)

Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг давоми…

Морис Леблан. Қизил ипак шарф (ҳикоя)

Одатдагидек уйидан барвақт чиқиб суд биноси томон йўл оларкан, Перголез кўчаси бўйлаб ўзидан олдинроқда кетаётган кишининг қуюшқондан ташқари хатти-ҳаракатлари инспектор Ганимарнинг эътиборини тортди. Бу йўловчининг эгнидаги кийимлари жуда ночор, декабрь ойи бошланганига қарамасдан похол шляпани бошига бостириб кийиб олган. Ўттиз давоми…

Фридрих Дюрренматт. Ит (ҳикоя)

Бу шаҳарга келган дастлабки кунимдаёқ Библиядан баланд овозда қироат қилиб турган абгор қиёфадаги киши ва унинг атрофида тўпланган кичик бир тўда эътиборимни тортди. Унинг оёқлари ёнида ётган итни – жуда хунук ва мумдай қоп-қора, тердан юнглари намиқиб ва силлиқланиб турган давоми…

Кнут Ҳамсун. Қазо (ҳикоя)

1861 йил эсдалиги Гланлар оиласи бедарак кетган лейтенант Томас Глан хусусида рўзномаларда кўп эълон бериб, сўраб-суриштиришларига қарамай, ундан бирон-бир хабар бўлмади; у қазо қилгани, ҳатто қандай аҳволда ўлганидан ҳам мен яхшигина воқиф эдим. Очиғи, оиласидагиларнинг беҳуда бир қатъийлик билан уни давоми…